Norma.uz

«Маккор»га ўхшайди-ку...

Корхонамиз ходималаридан бири ҳақ тўланадиган болани парваришлаш таътилида. Бироқ биз у ўзи ўриндошлик қиладиган ташкилотда ишлашни давом эттираётганидан хабар топдик. Биз у билан меҳнат шартномасини таътилни «фирибгарлик йўли» билан, маккорларча олганлиги, зеро амалда таътилдан фойдаланмаётганлиги муносабати билан бекор қилишга ҳақлимизми?
Д.Н-ва, директор ўринбосари.
Фарғона вилояти.

– Меҳнат кодекси (МК) 234-моддасининг биринчи қисмига биноан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Болани парваришлаш таътили даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
Шунингдек МК 72-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, меҳнат шарт­номалари тузиши мумкин. Ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайдиган ҳоллар Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 4-бандида келтирилган. Хуллас, қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади:
18 ёшга тўлмаган шахслар;
агар шахснинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш;
Президент Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари – соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар).
Шу тариқа, агар корхонангиз ходимаси ушбу таърифлардан бирортасига мувофиқ бўлмаса, у ўриндошлик асосида ишлашга ҳақли.
Унинг таътилни қандай олганлигига келсак, фақат у сохта ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган тақдирдагина фирибгарлик қилган деб эътироф этиш мумкин. Акс ҳолда, агар унинг ҳақиқатан ҳам 2 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, унинг таътил олиши қонунийдир. Аёлнинг болани парваришлашга ва бир вақтнинг ўзида ўриндошлик бўйича ишлашга улгуриши эса (бунда, юқорида айтилган Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас) унинг тўлиқ ҳуқуқидир.
Шунингдек таъкидлаш лозимки, қонун ҳужжатлари ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун кафолатларни назарда тутади. Чунончи, МК 237-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.
Юқорида айтилганларга якун ясаганда, сиз болани парваришлаш таътили даврида ўриндошлик бўйича ишлаётган ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмассиз.

Алексей НИЯЗМЕТОВ, юрист.

1ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2101 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика