Мени ўз хоҳишим билан ишдан бўшатишлари тўғрисида ариза ёздим. Бироқ бош директоримиз иш жойида эмас, бўлим бошлиғи ишга чиқмаяпти. Мен республикадан ташқарига самолётда учиб кетишим кераклиги боис зудлик билан ишдан бўшашим керак. Икки ҳафтани қайси кундан бошлаб ишлаб беришни бошлайман.
А.Раҳмонов.
Тошкент шаҳри.
– Сизнинг ҳолатингизда ариза ёзишни ва уни бош директор қабулхонаси ёки девонхонада кирувчи ҳужжат сифатида рўйхатдан ўтказишни тавсия қиламиз. Қабулхона ходимидан ёки девонхонада аризага тегишли белги қўйишларини сўранг. Ундан ўзингиз учун нусха олинг.
Кирувчи ҳужжатлар журналида ариза рўйхатдан ўтказилган кундан кейин келадиган кундан бошлаб иш берувчининг огоҳлантириш муддати бошланади. 2 ҳафта ўтгач, сиз ишни тўхтатишга ҳақлисиз (Меҳнат кодексининг 99-моддаси).
Жавобларни эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ тайёрлади.