Norma.uz

Мавсум учун ходим

Вақтинчалик ходимни муайян мавсумга қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? У билан қандай шартнома тузилади ва ундан қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Л.Юсупова.
Тошкент шаҳри.

 

– Одатда мавсумий ишни табиий ва иқлим сабабларига кўра иш бутун йил давомида давом этиши мумкин бўлмаган ҳолдагина жорий этиш мумкин.
Мавсумий ишлар меҳнат муносабатларини фақат муайян давр мобайнида, масалан пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари вақтида, иситиш мавсумига ва ҳоказоларда ўрнатишни назарда тутади. Бу ҳолда ишга қабул қилинганлар билан муддатли меҳнат шартномалари тузилади.
Ишга қабул қилиш вақтида иш берувчи ходимдан Меҳнат кодексининг (МК) 80-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни талаб қилиши шарт.
Муддатли меҳнат шартномасини тузаётганда унда шартнома доирасида бажариладиган ишлар мавсумий тусда эканлиги кўрсатилиши лозим. Ушбу талаб МК 76-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидан келиб чиқади.
Иш вақти ва дам олиш вақтининг аниқ режими, агар мавсумий ходим учун у иш берувчида амал қиладиган умумий қоидалардан фарқ қилса, меҳнат шартномасида кўрсатилади.
Шартнома тузилгандан ке-йин ташкилот раҳбари ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Унда ҳам ходим ишни фақат муайян даврда бажаришини кўрсатиш лозим. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади (МК 82-моддасининг тўртинчи қисми).
Иш берувчи мавсумий ходимнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисида ёзувни, агар у 5 кундан кўпроқ ишлаган бўлса, иш эса унинг учун асосий иш ҳисобланса, қайд этиши керак.
Муддатли меҳнат шартномасида унинг тугаган куни кўрсатилади (МК 105-моддасининг биринчи қисми). Бироқ шартномани тузиш пайтида аниқ санани кўрсатиш мумкин бўлмайдиган ҳол учраши мумкин. Бу мавсумий ишларнинг ўзига хослиги билан боғлиқ. Масалан, йиғим-терим палласи қачон тугашини аниқ кўрсатиб бўлмайди. Ушбу ҳолда аниқ сана ўрнига меҳнат шартномасининг амал қилиши тугатиладиган муайян шарт-шароит кўрсатилади. Чунончи, шартноманинг муддати дала ишлари тугаши ёки иситиш мавсуми тугаши билан тугайди деб ёзиб қўйиш мумкин.

Прочитано: 2725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика