Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 29 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

Олий мажлиснинг қонунчилик палатасида

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан так­лиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар иккинчи ўқишда бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида аҳолининг алоҳида тоифаларига, шу жумладан, ўрта махсус, касб-ҳунар, шунингдек, олий таълим муассасалари битирувчиларига қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда, иш билан таъминланган фуқаролар, ишсизлар тушунчалари, давлат органлари вазифалари, ушбу соҳадаги бошқа ҳуқуқий нормалар аниқлаштирилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон корхоналарининг ҳуқуқни татбиқ этиш амалиёти, шунингдек, меҳнат муносабатларини қонуний тартибга солишнинг халқаро тажрибаси ҳисобга олинди. Тузатишларнинг қабул қилиниши ишловчилар ва иш берувчилар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг давлат кафолатларини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш имконини беради.

«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси гаровга қўйилган мулкни ҳисобга олиш, шунингдек, унинг ноқонуний сотилиши ёки бошқа шахсга ўтказилишининг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган гаров реестрини ҳисобга олувчи ягона база яратишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб беради. Қонун лойиҳаси бўйича гаров реестри жисмоний ва юридик шахсларнинг гаровни таъминлашга, шунингдек уларни ўзгартиришга ёки тўхтатишга бўлган ҳуқуқлари юзага келиши тўғрисидаги электрон шаклдаги ёзувларни ўз ичига олган ягона ахборот маълумотлар базасини ўзида ифода этади. Ҳар томонлама моддама-модда муҳокамадан сўнг депутатлар ушбу Қонунни қабул қилдилар. Ҳужжат Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилади.

«Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида банк ва молия тузилмалари фаолиятини беш йилда кўпи билан бир марта режали текшириш назарда тутилмоқда.

Сўнгра парламентнинг қуйи палатаси аъзолари биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. «Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишни янада рағбатлантириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, айниқса, саноатнинг юқори технологик тармоқларига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишни янада рағбатлантиришга қаратилган. Тегишли тузатишлар «Чел эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Божхона тарифи тўғрисида»ги қонунларга, Солиқ кодексига киритилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаcи болаларнинг мажбурий ўн икки йиллик таълим олишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида болаларнинг мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналарнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг тўсқинлик қилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Батафсил муҳокамадан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси юқорида кўрсатиб ўтилган иккала қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллади ва депутатларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда уларни биринчи ўқишда қабул қилди. Масъул қўмиталарга ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш топширилди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика