Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 28 / Божхона

Четдан танга олиб кириш қоидалари

Мен газетангиз обуначисиман. Ўзбекистонга қимматбаҳо металлардан ясалган замонавий эсдалик тангаларини олиб кириш қоидаларидан хабардор қилсангиз. Сочи-2014 тангаларини харид қилмоқчи эдим, бироқ ҳеч ҳам уларни олиб кириш қоидаларини топа олмаяпман. Сизнинг сайтингизда «нақд чет эл валютаси – муомалада бўлган ва хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан олинган ва олиб қўйиладиган, ана шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштириладиган пул белгилари; чет эл валютасини олиб кириш чекланмаган», деб ёзилганини ўқиб қолдим.

Россияда ушбу тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади ва мантиқан олиб чиқиш билан боғлиқ муаммолар йўқ, бироқ мени қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни олиб кириш 30 грамм билан чекланганлиги ҳайрон қолдиради. Божхоначилар тангаларни қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга киритмайдиларми?

Қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар тўғрисида ҳеч нарса топмадим, сўз фақат ўзбек тангалари тўғрисида борган.

Мен номинали 3 рублдан бўлган, рангли тасвирдаги бир нечта кумуш танга ва номинали 50 рублдан бўлган бир жуфт олтин танга харид қилишни хоҳлардим. Кумуш тангаларнинг умумий оғирлиги – қарийб 250 грамм, олтин тангаларники – деярли 40 грамм. Тангалар Ўзбекистонда қолади.

Тез орада дўстим учиб келади, у менга ана шу тангаларни олиб келмоқчи, бироқ уни божхонада юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатларга тўқнаш келтирмоқчи эмасман.

Агар бундай тангаларни олиб кириш мумкин бўлса, уларни декларациянинг қайси бандида кўрсатиш керак? Агар чет эл валютаси кўрсатиладиган бандда бўлса, уларни номинал бўйича рублларда ёзиш керакми ёки қандайдир бошқа қоидалар бўйича ёзиладими?

 

– Россия Федерациясининг «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги Қонунига (10.12.2003 йилдаги 173-Ф3-сон) биноан РФ Марказий банки Россия Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Россия Федерацияси валютаси ҳисобланган, қимматбаҳо бўлмаган ва қимматбаҳо металлардан ясалган эсдалик тангаларини Россия Федерациясидан олиб чиқиш ва Россия Федерациясига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Низомда резидент ва норезидент бўлган жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган эсдалик тангаларини Россиядан олиб чиқиб кетиш тақиқланади, кўрсатилган тангалар Россия Федерацияси Марказий банкининг махсус рухсатига асосан олиб чиқиладиган ҳоллар бундан мустасно.

Тегишинча, дўстингиз тангаларни Россия божхона чегарасидан олиб ўтиши учун РФ МБнинг махсус рухсатномасини олиши лозим.

Шуни ҳам хабар қилиш керакки, Евросиё иқтисодий ҳамжамияти Давлатлараро кенгашининг (Божхона иттифоқининг юқори органи) 5.07.2010 йилдаги 51-сон қарори билан давлат раҳбарлари даражасида ўтказилган мажлисда Жисмоний шахслар томонидан Божхона иттифоқининг божхона чегараси орқали нақд пул маблағлари ва (ёки) пул дастакларини олиб ўтиш тартиби тўғрисида шартнома қабул қилинган. Ушбу ҳужжат билан нақд маблағлар ва (ёки) пул дастакларини Божхона иттифоқи ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби белгиланган. Хусусан, шартномага кўра нақд пул маблағларига банкнота ва Хазина билетлари кўринишидаги пул белгилари, муомалада бўлган ва Божхона иттифоқига аъзо давлатларда ёки хорижий давлатларда (хорижий давлатлар гуруҳида) қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шу жумладан муомаладан олинган ёки олинадиган, бироқ муомалада бўлган пул белгиларига алмаштириш мумкин бўлган тангалар, бундан қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар мустасно, киритилган.

Пул дастаклари бўлиб, кўрсатилган ҳужжатга кўра, йўл чеклари, векселлар, чеклар (банк чеклари), шунингдек ҳужжатли шаклдаги, унга бундай тўлов амалга ошириладиган шахс кўрсатилмаган, қарздор томонидан пул маблағларини тўлашга доир мажбуриятни тасдиқлайдиган қимматли қоғозлар ҳисобланади.

Республикамиз ҳудудида валюта операцияларини ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун1 билан тартибга солинади (кейинги ўринларда – Қонун). Қонуннинг 3-моддасига кўра чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади. Чет эл валютаси эса муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир.

Шуни ёдга олиш жоизки, Қонуннинг 6-моддаси билан валюта операцияларига валюта бойликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши ҳамда валюта бойликларини тўлов воситаси сифатида ишлатиш билан боғлиқ операциялар киради. Шуни ҳисобга олиш лозимки, Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш жисмоний шахслар томонидан ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали амалга оширилади.

Қонуннинг 19-моддаси жисмоний шахс­ларнинг барча тоифаларига Ўзбекистон Рес­публикаси ҳудудига нақд чет эл валютасини чекловларсиз олиб киришга рухсат беради. Бунда норезидент жисмоний шахслар божхона декларациясига мувофиқ олиб кирилган нақд чет эл валютаси миқдоридаги нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасидан бир йўла олиб чиқишлари мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра олиб кирилаётган хорижий валюта божхона чегараси орқали унинг Т-6 шаклидаги божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарти билан ўтказилади. 5 000 АҚШ долларигача миқдордаги нақд хорижий валюта (ёки унинг бошқа хорижий валютадаги эквиваленти) божхона дек­ларациясини тўлдириш билан ўтказилади, 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган миқдордаги хорижий валюта эса республикамизга божхона органлари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳномани бериш билан киритилади.

Шу билан бирга билиш лозимки, тангалар ва коллекцияларнинг бошқа ашёлари маданий бойликларга киради (Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида низомнинг2 2-банди).

Мамлакатимизга чет эл фуқаролари ва бошқа шахслар олиб кирадиган маданий бойликлар божхона ҳужжатида кўрсатилиши керак. Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган) уларнинг борлигини декларация 5-бандининг «д» кичик бандида акс эттиришга мажбурлаб, божхона ходимига РФ МБ томонидан берилган қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга махсус рухсатнома беришни кўрсатади. Мазкур рухсатномада эсдалик тангаларнинг реал қиймати ҳам кўрсатилади, уни Т-6 шаклида кўрсатиш керак.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига (АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ бир киши бож тўламасдан 1 000 АҚШ долларига эквивалент суммасида товарларни олиб кириши мумкин. Агар олиб кириладиган тангаларнинг қиймати ушбу чегаралардан ошиб кетса, лимитдан ортиқча товарга бож тўланиши керак бўлади.

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, сўз ўз эҳтиёжлари учун товарлар (сизнинг ҳолатда – тангалар) тўғрисида боряпти. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган) божхоначиларга бир қатор мезонлар асосида, масалан миқдор бўйича, олиб кириладиган эсдалик тангаларнинг мақсадини белгилаш ҳуқуқи берилган. Яъни тангалар шунча бўлиши лозимки, токи божхона хизмати инспектори улар ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигидан шубҳаланмасин. Акс ҳолда тангалар тижорат туркуми ҳисобланади ва уларни олиб кириш учун тўлиқ ҳажмда божхона тўловларини тўлаш керак бўлади.

Ҳақиқатан ҳам, сизнинг хатингизда кўрсатилганидек, Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган меъёрларига (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра жисмоний шахсларга мамлакатимизга кирганда акциз солиғини тўламасдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 та заргарлик буюмини олиб киришга рухсат берилади. Бунда уларнинг умумий оғирлиги 30 граммдан ошмаслиги керак. Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича 71-товарлар гуруҳи буюмларига тааллуқлидир. Уларга қонуний тўлов воситаси ҳисобланмайдиган тангалар (олтин тангалардан ташқари) ҳам киради (ТИФ ТН коди – 7118).

 

17.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 17.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда.

2ВМнинг 23.03.1999 йилдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Прочитано: 2588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика