Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 28 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти*

l Январь–июль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 557 130 (79 590 х 7) сўмни ташкил этади. ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган.
ll 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

2 785 650 сўмгача (5 х 557 130)

 

Даромад суммасининг 8 фоизи

 

2 785 651 сўмдан 5 571 300 сўмгача

(10 х 557 130)

222 852 сўм + 2 785 650 сўмдан

ортиқ сумманинг 16 фоизи

5 571 301 сўм ва ундан юқори

 

668 556 сўм + 5 571 300 сўмдан ортиқ
сумманинг 22 фоизи

 

lll Бутун йил мобайнидаги ЖШДС ва ЭКИҲнинг бир неча баравари миқдорида назарда тутилган имтиёзлар суммаларини ҳисоб-китоб қилиш чоғида 1.01.2013 йилга белгиланган ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланилади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).
llll 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
lllll ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
llllll 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

I.  АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ.
Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–июль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўмга тенг, жами даромади эса –
2 310 000 сўмни (330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000) ташкил қилади.
Жисмоний шахснинг 2 785 650 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июль ойлари учун солиқ суммаси:
3 310 000 х 8% = 184 800 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларида 158 400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:
184 800 – 158 400 = 26 400 сўм.
Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
2 310 000 х 1% = 23 100 сўмга тенг.
Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга 19 800 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 300 (23 100 – 19 800) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун бюджетга:
26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июль ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:
330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:
330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.
2-ВАЗИЯТ.
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь-июль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўмга тенг, жами даромади эса –
3 395 000 (485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 +
485 000 + 485 000 + 485 000) сўмни ташкил қилади.
Январь–июль ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (3 395 000 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
609 350 х 16% = 222 852 + 97 496 = 320 348 сўм.
Январь–июнь ойларида 274 584 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун:
320 348 – 274 584 = 45 764 сўм тўланади.
Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
3 395 000 х 1% = 33 950 сўмни ташкил этади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 29 100 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 850 (33 950 – 29 100) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун бюджетга:
45 764 – 4 850 = 40 914 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
485 000 х 6% = 29 100 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
485 000 – 45 764 – 29 100 = 410 136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–июль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўмни ташкил қилади, жами даромади эса 6 160 000 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 +
880 000 + 880 000 + 880 000) сўмга тенг.
Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун бир ойда ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:
668 556 + (6 160 000 – 5 571 300) х 22% = 668 556 +
588 700 х 22% = 668 700 + 129 514 = 798 070 сўм.
Январь–июнь ойларида 684 060 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун 114 010 (798 070 – 684 060) сўм тўланиши лозим.
Январь–июль ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
6 160 000 х 1% = 61 600 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 52 800 сўм бадал ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 8 800 (61 600 –
52 800) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун бюджетга:
114 010 – 8 800 = 105 210 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
880 000 – 114 010 – 52 800 = 713 190 сўм иш ҳақи олади.

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА
4-ВАЗИЯТ.
Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Январь–июль ойларида ходимнинг ойлик иш ҳақи 880 000 сўмни, жами даромади эса – 6 160 000 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) сўмни ташкил этди.
Январь–июль ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:
557 130 х 4 = 2 228 520 сўмни ташкил қилади.
Солиқ солинадиган даромад:
6 160 000 – 2 228 520 = 3 931 480 сўмга тенг.
Январь–июль ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (3 931 480 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
1 145 830 х 16% = 222 852 + 183 332,8 = 406 184,8 сўм.
Январь–июнь ойларида 348 158,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун 58 026,4 (406 184,8 – 348 158,4) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:
3 931 х 1% = 39 314,8 сўмни ташкил қилади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 33 698,4 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 5 616,4 (39 314,8 – 33 698,4) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
58 026,4 – 5 616,4 = 52 410 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
880 000 – 58 026,4 – 52 800 = 769 173,6 сўм иш ҳақи олади.
5-ВАЗИЯТ.
Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).
Ходимнинг январь–июль ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга 1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Йил бошидан жами даромад 5 300 000 (600 000 + 1 100 000 +
600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 +
600 000) сўмни ташкил қилади.
Солиқ солинадиган даромад:
5 300 000 – 955 080 = 4 344 920 сўмга тенг.
Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (4 344 920 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
1 559 270 х 16% = 222 852 + 249 483,2 = 472 335,2 сўм.
Январь–июнь ойларида 408 171,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса 64 164 (472 335,2 – 408 171,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.
Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
4 344 920 х 1% = 43 449,2 сўмни ташкил қилади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 37 449,2 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 000 (43 449,2 – 37 449,2) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун бюджетга:
64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

6-ВАЗИЯТ.
Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).
Ходимнинг январь–июль ойларидаги ойлик иш ҳақи
600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 4 700 000 (600 000 + 500 000 + 600 000 +
600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) сўмга тенг.
Солиқ солинадиган даромад:
4 700 000 – 477 540 = 4 222 460 сўмни ташкил этади.
Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг
5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (4 222 460 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
1 436 810 х 16% = 222 852 + 229 889,6 = 452 741,6 сўм.
Январь–июнь ойларида 388 577,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса 64 164 (452 741,6 – 388 577,6) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
4 222 460 х 1% = 42 224,6 сўмни ташкил этади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 36 224,6 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 000 (42 224,6 – 36 224,6) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.
Июль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:
600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

7-ВАЗИЯТ.
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Қуйидагиларга мувофиқ:
l СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (79 590 х 12 = 955 080 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
l СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (79 590 х 6 = 477 540 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;
l СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг ойлик иш ҳақи январь–июль ойларида 700 000 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.
Йил бошидан жами даромад 6 500 000 сўмга (700 000 +
1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 +
700 000 + 700 000 + 700 000) тенг.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
6 500 000 – 955 080 – 477 540 – (557 130 х 4) =
2 838 860 сўм.
Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (2 838 860 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
53 210 х 16% = 222 852 + 8 513,6 = 231 365,6 сўм.
Январь–июнь ойларида 202 139,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса 29 226,4 (231 365,6 –
202 139,2) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
2 838 860 х 1% = 28 388,6 сўмни ташкил этади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 24 572,2 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 816,4 (28 388,6 – 24 572,2) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
29 226,4 – 3 816,4 = 25 410 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
700 000 – 29 226,4 – 42 000 = 628 773,6 сўм иш ҳақи олади.

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

8-ВАЗИЯТ.
Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
l Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахс­лардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).
l Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).
Ўриндош ходимга январь–июль ойларида 350 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.
Январь–июль ойларидаги 2 450 000 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000) сўм жами даромад 2 785 650 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:
2 450 000 х 8% = 196 000 сўм.
Январь–июнь ойларида 168 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса 28 000 (196 000 – 168 000) сўм тўланиши лозим.
Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
2 450 000 х 1% = 24 500 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 21 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 500 (24 500 – 21 000) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.
Ўриндошга:
350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

9-ВАЗИЯТ.
Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган
фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.
Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисобланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўмга тенг. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.
Январь–июль ойлари учун солиқ солинадиган даромад
3 750 000 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил қилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:
222 852 + (3 750 000 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
964 350 х 16% = 222 852 + 154 296 = 377 148 сўм.
Январь–июнь ойларида 336 984 сўм солиқ ушлаб қолинган, июль ойи учун эса 40 164 (377 148 – 336 984) сўм тўланиши лозим.
Январь–июль ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
3 750 000 х 1% = 37 500 сўмни ташкил қилади.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 33 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 500 (37 500 – 33 000) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
40 164 – 4 500 = 35 664 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
650 000 х 6% = 39 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
650 000 – 200 000 – 40 164 – 39 000 = 370 836 сўм иш ҳақи олади.

10-ВАЗИЯТ.
Ҳудудий коэффициент бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
l Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 181-моддаси).
l СК 181-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига мувофиқ республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги иш ҳақига коэффициентлар ҳисобланади. Агар иш ҳақи мазкур суммадан ошса, у ҳолда коэффициент унинг 4 ЭКИҲни ташкил қилувчи қисмига ҳисобланади.
Ходимга январь–июль ойларида ойига 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30%лик коэффициент белгиланган.
Ҳудудий коэффициент бўйича бир ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади:
79 590 х 4 х 30% = 318 360 х 30% = 95 508 сўм.
Йил бошидан ҳудудий коэффициентлар бўйича тўловлардан ЖШДС:
95 508 х 7 ой х 8% = 668 556 х 8% = 53 484,48 сўм.
Январь–июль ойлари учун солиқ солинадиган даромад солиқ солинадиган шкала бўйича 4 200 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:
222 852 + (4 200 000 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
1 414 350 х 16% = 222 852 + 226 296 = 449 148 сўм.
Январь-июль ойлари учун ЖШДС 502 632,48 (449 148 + 53 484,48) сўмни ташкил қилади.
Январь–июнь ойларида 430 827,84 сўм солиқ ушлаб қолинган, июль ойи учун эса 71 804,64 (502 632,48 –
430 827,84) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар 48 685,56 сўмни ташкил қилди:
[(4 200 000 + 668 556) х 1%].
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 41 730,48 сўм ўтказилган. Июль ойи учун ажратмалар 6 955,08
(48 685,56 – 41 730,48) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
71 804,64 – 6 955,08 = 64 849,56 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
(600 000 + 95 508) х 6% = 41 730,48 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
600 000 + 95 508 – 71 804,64 – 41 730,48 = 581 972,88 сўм иш ҳақи олади.

11-ВАЗИЯТ.
Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда, мазкур тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).
Ходимга январь–июль ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди.
Жами даромад – 3 500 000 (500 000 + 500 000 +
500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) сўм. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.
Январь–июль ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
222 852 + (3 500 000 – 2 785 650) х 16% = 222 852 +
714 350 х 16% = 222 852 + 114 296 = 337 148 сўм.
Январь–июнь ойларида 288 984 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса:
337 148 – 288 984 = 48 164 сўм тўланиши лозим.
Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
3 500 000 х 1% = 35 000 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 30 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 5 000 (35 000 – 30 000) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун бюджетга:
48 164 – 5 000 = 43 164 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
500 000 х 6% = 30 000 сўмни ташкил қилади.
Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:
(500 000 – 48 164 – 30 000) х 25% = 421 836 х 25% =
105 459 сўм.
Ходим қўлига:
500 000 – 48 164 – 30 000 – 105 459 = 316 377 сўм иш ҳақи олади.

12-ВАЗИЯТ.
Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
l Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-илова).
l Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм белгиланган.
l Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 8% (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
l ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Жисмоний шахснинг январь–июль ойларидаги ойлик иш ҳақи – 300 000 сўм, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги жами даромади 2 100 000 (300 000 + 300 000 +
300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000) сўмни ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 44 кв.м бўлган турар жой биносини 1 майдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва 500 000 сўм ижара ҳақи олди.
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда ижаранинг энг кам суммаси 132 000 сўмни
(3 000 х 44) ташкил қилади. Ижара ҳақи энг кам миқдордан ошганлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:
500 000 х 8% = 40 000 сўм.
Жисмоний шахснинг 2 785 650 сўм миқдоридаги даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июль ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:
2 100 000 х 8% = 168 000 сўм.
Январь–июнь ойларида 144 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса:
168 000 – 144 000 = 24 000 сўм тўланиши лозим.
Январь–июль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
2 100 000 х 1% = 21 000 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 18 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 000 (21 000 – 18 000) сўмни ташкил қилади.
Июль ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:
24 000 – 3 000 = 21 000 сўмга тенг.
Ижарадан олинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДСни ҳам ҳисобга олганда, ЖШДС умумий суммаси
61 000 (21 000 + 40 000) сўмга тенг.
Мажбурий суғурта бадаллари:
300 000 х 6% = 18 000 сўмни ташкил қилади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:
300 000 + 500 000 – 24 000 – 40 000 – 18 000 = 718 000 сўм тўланади.

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида, февраль ойи учун 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида, март ойи учун 26.03.2013 йилдаги 12 (972)-сонида, апрель ойи учун 16.04.2013 йилдаги 15 (975)-сонида, май ойи учун 21.05.2013 йилдаги 20 (980)-сонида, июнь ойи учун 25.06.2013 йилдаги 25 (985)-сонида чоп этилган.



Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси
Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1898 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика