Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 28 / Бизнинг маслаҳатлар

Моддий ёрдам: ҳодисани кўрсатиш керак, тасдиқлаш эса шарт эмас

Мен кўп йиллардан буён Бойсун почта алоқа тармоғида ишлаб келаман. Ҳар йили меҳнат таътилига чиққанимда соғлиғимни тиклаш, даволаниш ёки дам олиш учун менга бир ойлик маошдан ошмайдиган миқдорда моддий ёрдам пули берилар ва бу пулдан даромад солиқ ушланмасди.

Ҳозир бу борадаги қонунчиликда ўзгаришлар борми?

Шаҳноза Тошматова.

Бойсун шаҳри.

 

– Меҳнат таътилига чиқилган вақтда қўшимча тарзда моддий ёрдам олинар экан, бу маблағлар таътилга қўшимча ҳақ деб қаралиб, Солиқ кодексининг (СК) 173-моддасига асосан рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киритилади ва солиқ агенти улардан белгиланган тартибдаги шкала асосида солиқ ундиради.

Тўғри, СКнинг 179-моддасида жисмоний шахсларнинг моддий ёрдам суммалари кўринишидаги даромадларига солиқ солинмаслиги белгилаб қўйилган. Бунда моддий ёрдам суммалари бошқа ҳолларда берилганда солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдордаги суммага солиқ солинмаслиги белгилаб қўйилган.

СКнинг 178-моддасида моддий ёрдам берилиши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар жумласига мақсадли хусу-сиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар киритилган.

Сизнинг ҳолатингизда моддий ёрдам сўраб раҳбарият номига ёзилган аризангизда унинг мақсадли хусусиятга эга бўлганлиги ёки юз берган шахсий тусдаги воқеа, ҳодиса ва тадбирлар билан боғлиқлиги кўрсатилиши лозим. Шундан кейин аризага асосан моддий ёрдам бериш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва моддий ёрдам суммасининг энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорига солиқ солинмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам моддий ёрдам пули берилаётганда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши кераклиги СКда белгиланмаган, шу туфайли бу ҳолда аризанинг ўзи етарли бўлади.

Прочитано: 4030 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-08-10 23:42:51, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика