Мен корхонага ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ишлайман. Менга меҳнат дафтарчаси олишга ҳақли эмаслигимни тушунтиришди (чунки штатдаги ходим ҳисобланмайман). Бироқ иш ҳақидан барча тегишли солиқлар чегирилади. Мазкур вазият тўғрими? Агар ходимда меҳнат дафтарчаси бўлмаса, Пенсия жамғармасига ажратмалар қилиниши керакми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Ш.Бобомирзаева.
Бухоро вилояти
– Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг баъзи турлари ташқи жиҳатидан меҳнат муносабатларига ўхшаб кетади. Улар пудрат (Фуқаролик кодексининг 631-моддаси, бундан кейин – ФК), ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси (ФКнинг 703-моддаси), топшириқ, воситачилик шартномалари (ФКнинг 46, 48-боблари) ва бошқа шартномаларда юзага келади. Бироқ улар меҳнат муносабатларидан фарқланадиган бошқа қоидалар билан тартибга солинади, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса жиддий фарқ қилади.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчига Меҳнат кодексида назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар татбиқ этилмайди.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра ижрочи корхонада белгиланган тартибга бўйсунмайди, балки ўзи ишни ташкил этади, уни таваккалга асосланиб бажаради, меҳнат муҳофазасини таъминлайди. Фақат меҳнатнинг ашёлаштирилган пировард натижаси ёки бажарилган топшириқ учун унинг меҳнатига ҳақ тўланади.
Бироқ Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 47-бандига кўра 2012 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчи шахсларнинг иш стажига Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан уларнинг иш даври қўшиб ҳисобланади. Бундай иш тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасига киритилмайди.
«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Шартномавий муносабатлар
- Кадрлар бўлими
- Инвестициявий муҳит
- Криминалист эксперт ён дафтаридан
Меҳнат дафтарчасига ёзилмайдиган иш стажи
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
Комментарии к статье (5)
2013-06-29 08:59:34, Гость_maya:
Вопрос направлен в редакцию
|
2014-06-06 16:16:13, Гость_Эркин:
Хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси айнан бир фуқаро билан қанча муддатга тузилади.Шартнома муддати тугагач айнан ўша фуқаро билан такрорий равишда яна хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузиладими? Бундай дейишимга сабаб шундай фуқаролар борки, хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнмаси асосидан 2 ва ундан ортиқ йиллардан бери бир корхонага хизмат кўрсатади. Менимча бу ерда масалага бир томонлама ёндошиб бўлмайди. Ахир фуқаро шартнома асосида хизмат қўрсатаяптими, олган иш хаққидан солиқларни тўламоқдами, унда меҳнат ўша фуқарога меҳнат дафтарчасини очмасликка қандай норматив ҳужжатлар тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай ҳаракат билан фуқаронинг ёлланиб ишлаш борасидаги ҳуқуқларига зиён этказилмаяптими? Илтимос қилардим. Ушбу маса бўйича кўпроқ, чуқурроқ, ва аниқ қонунлар билан маълумот берсангиз. Олдиндан катта раҳмат. Малакали ҳуқуқшунослар бор экан, биз доим уларнинг ёрдамига таянамиз.
|
Цитировать
|
2014-06-10 14:00:00, Гость_:
|
Цитировать
|
2014-07-01 14:57:07, Гость_Меҳнаткаш:
Вопрос направлен в редакцию
|
2015-07-24 18:40:31, Гость_:
|
Цитировать
|
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |