Иш берувчи ходимнинг мансаб йўриқномасини унинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақлими?
Б.Рашидов, А.Савельева
ва банкнинг бошқа ходимлари.
– МКда ходимларнинг мансаб йўриқномаларига ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва киритиш тартиби белгиланмаган. Амалиётда иш берувчи уларни мустақил равишда ишлаб чиқади. Мансаб йўриқномаси уни ташкилот раҳбари тасдиқлаган пайтдан бошлаб кучга киради ва янги ҳужжат билан алмаштирилгунга қадар амал қилади.
Локал меъёрий ҳужжатлар қабул қилинадиган тартибдагидек ўзгартирилади: уларни иш берувчи мустақил равишда тасдиқлаганлиги боис, мазкур ҳужжатларга мустақил равишда ўзгартиришлар киритишга ҳам ҳақлидир. Бироқ, МКнинг 178-моддасига кўра, ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим. Шу сабабли меҳнат шартномасини имзолашдан олдин ходим ўзининг мансаб йўриқномаси билан танишиб чиқиши лозим – зеро у ўзининг мансаб йўриқномасида мустаҳкамланган ҳажм ва мажбуриятларга амал қилиб, корхона билан меҳнат муносабатларига киришади.
Гарчи иш берувчи ходимларнинг мансаб йўриқномаларига исталган вақтда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлса-да, бироқ ўзгартирилган ҳужжатлар фақат корхонага янги қабул қилинадиган ходимларга татбиқ этилади. Ушбу лавозимда ишлаётган ходим мансаб йўриқномасининг янги талабларини бажариши учун уни ўзгартиришлар билан шунчаки таништириш етарли эмас, балки уларга розилигини ҳам олиш керак.
Агар мансаб йўриқномасига ўзгартиришлар ходимнинг розилигисиз киритилган бўлса, у зиммасига қўшимча юкланган вазифаларни бажаришдан бош тортишга ҳақли. Ўзининг мансаб вазифалари ўзгартирилишига ёзма розилик бермаган ходим ишга қабул қилинган чоғида мансаб йўриқномасида кўрсатилган аввалги шартларда ишлашни давом эттириш ҳуқуқига эгадир.
Шундай бўлса-да, бошқача ҳолатлар ҳам учраши мумкин. Агар иш берувчи асосли равишда (олдиндан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда) иш шарт-шароитини технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги билан боғлиқ объектив сабаблар бўйича ўзгартирган, улар эса мансаб вазифаларини ҳам ўзгартиришга олиб келган бўлса, ходим олдида уларни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик муаммоси турмайди. У янги шартларда ва ўзгарган вазифаларни зиммасига олиб ишлаши керак. Акс ҳолда, МКнинг 100-моддасига биноан, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномаси ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади.
Саволларга жавобларни юрист Ленара ХИКМАТОВА тайёрлади.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Шартномавий муносабатлар
- Кадрлар бўлими
- Инвестициявий муҳит
- Криминалист эксперт ён дафтаридан
Иш берувчи шундай қила оладими?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |