Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Солиқ солиш

Корхона ишламаяпти. Ер солиғининг 3 бараварида яст тўлаш шартми?

МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг асосий фаолияти хизмат кўрсатиш бўлиб, ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда МЧЖ ишламай турибди. Бу ҳақда солиқ органига хат берганмиз. Шундай бўлса-да, ҳисобот топширяпмиз. Солиқ идораси ходимлари корхонамиз ишламаса ҳам ер солиғининг уч бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлашимиз ҳамда раҳбар ва бош бухгалтер учун ойлик иш ҳақи ёзишимиз мажбурий деб айтишди. Шу тўғрими? Корхона ишламаса-да, солиқлар ҳисобланаверадими? Қайси ҳолларда ер солиғининг уч бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўламаслигимиз мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
Авазбек Отабеков.

 

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон қарори 5-бандига асосан 2011 йил 1 июлдан бошлаб ЯСТ тўловчи корхоналар Солиқ кодексига (СК) мувофиқ ЯСТни белгиланган ставкалар бўйича, бироқ энг кам миқдордан – солиқ тўловчилар эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
ЯСТнинг энг кам миқдорини тўлаш Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2203-сон Низом) билан тартибга солинади. Бунда ЯСТни эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлашда 2203-сон Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентлар ҳисобга олиниши керак.
Қуйидагилар ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар:
– ишлаб чиқариш корхоналари;
1.01.2013 йилдан бошлаб хизмат кўрсатувчи корхоналар (1.01.2013 йилгача қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилмайдиган хизмат кўрсатувчи корхоналар, яъни якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиш ҳуқуқи бўлмаган фаолиятларни амалга оширувчи корхоналар);
– улгуржи савдо, умумий овқатланиш ва таъминот-сотиш корхоналари;
– улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана савдо дорихоналари;
– алкоголь маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нефть маҳсулотлари, қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган ёки шундай мате-риаллар қўлланган буюмлар, кино– ва видеомаҳсулотлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари;
– асосий фаолияти мулкни ижарага бериш бўлган корхоналар.
Шуни ҳисобга олиш керакки, 2013 йил 8 апрелдан бошлаб ЯСТни ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тартиби фақатгина чакана савдо корхоналарига нисбатан татбиқ этилмайди (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга асосан).
Бундан ташқари 2203-сон Низом ЯСТ тўловчиси бўлмаган корхоналарга, ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлган корхоналарга, оилавий корхоналарга ҳамда ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.
Шунингдек, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда СКнинг 282-моддаси иккинчи қисмига асосан солиқ солинмайдиган ер участкалари, яъни корхонанинг мулки ҳуқуқида ёки эгалигида бўлган, фойдаланиш учун тегишли кадастр ҳужжатлари бўлган, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва маҳаллий ҳокимият органларининг қарорига асосан ижарага олинган ер участкалари ҳисобдан чиқарилади.
Корхона директори ва бухгалтерига иш ҳақи ҳисоблаш мажбурийлигига келсак, бу масала корхонада ҳар ойда бир киши учун ЭКИҲнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисобланиши зарурлиги билан боғлиқ. 2010 йил 23 апрелдан бошлаб ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқариш Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2095-сон Низом) асосида тартибга солинади. Шуни қайд этиш керакки, 2095-сон Низом билан белгиланган ЯИТни ҳисоблаб чиқариш тартиби сақлаб қолинган.
2095-сон Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга, нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига татбиқ этилмайди. Шунингдек, 2011 йил 1 январдан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам
меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотларига ҳам 2095-сон Низом нормалари қўлланилмайди.
ЯИТнинг энг кам миқдори жами корхона бўйича ходимларга меҳнат шартномалари ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган жисмоний шахсларнинг ҳисобот ойи давомида ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Бу миқдор бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сонини корхонада белгиланган бир ойлик иш кунлари сонига бўлиб, бир ходим учун бир ойда ЯИТнинг меъёрига кўпайтириш йўли орқали ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир.
ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даврида ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдорлари қўшиб чиқилади.
Агар СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча яит ҳисобланади.
Сизнинг ҳолатингиздан келиб чиқиб, ЯИТ ва ЯСТнинг минимал миқдорларини тўлаш масаласига ёндашадиган бўлсак, корхонангиз вақтинча ишламаётган бўлса ёки умуман ишламайдиган бўлса, корхонани Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарорига асосан ихтиёрий тугатишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганингиздан кейин тугатиш муддати рўйхатга олувчи органнинг хабарномасидаги санадан бошлаб жами 9 ойдан ошмаслиги зарур. Агар мазкур муддат ичида ихтиёрий тугатиш жараёни якунланмаса, яъни рўйхатга олувчи органга барча тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, корхонангиз рўйхатга олувчи органнинг ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган хабарномасидаги санадан бошлаб ЯСТ ва ЯИТларнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни амалга оширишингиз керак бўлади.
Агар фаолиятингизни вақтинча тўхтатган бўлсангиз, бу ҳақда буйруқ чиқаришингиз ва унда корхона фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги сабабли ходимларга иш ҳақи ҳисобланмаслигини назарда тутишингиз лозим. Солиқ органлари томонидан ЯИТ ва ЯСТни ҳисоблаш тартиби бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур тўловларнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, устамаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳисобланиши тўғридир.
Жавобни экспертимиз
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 3182 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика