Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ имтиёзларини ҳисобда акс эттиришда адашманг ёки бўшаётган маблағларни мақсадли йўналтириш шарти билан бюджетга ҳисоблаб ёзиш хусусиятлари

Корхонамиз ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинган бўлиб, имтиёз туфайли бўшайдиган маблағларни корхонани техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ва мате-риалларни харид қилишга мақсадли сарфлайди.
Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш ва уларни ҳисобдан чиқариш ҳисобда қандай тўғри акс эттирилиши лозим?
Бўшайдиган маблағлар ҳисобдан чиқарилишида солиқ солинадиган даромад юзага келадими?
Бўшайдиган маблағлар суммалари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилиши лозимми?
Фахриддин Бобожонов, МЧЖ бош бухгалтери.
Фарғона вилояти.


– Сиз кўтарган масала, яъни солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 1463-сон Низом) билан тартибга солинади.
Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқлар ва божхона имтиёзларининг бухгалтерия ҳисоби 8840-«Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича юритилади.
Солиқлар ва божхона имтиёзларини ҳисоблаб ёзаётганда батафсил ҳисобга олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларининг иш режасида қуйидаги ҳисобварақлар очилади:
а) бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари (4400) гуруҳида «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари – солиқлар ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи;
б) бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (6400) гуруҳида «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – солиқлар ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи;
в) суғурта бўйича ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (6500) гуруҳида «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар – солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи;
г) турли кредиторлардан қарзни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (6900) гуруҳида «Импорт чоғида ҚҚС ва акцизлар бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи.
Агар корхона асосий воситалар объектлари, номоддий активлар, товар-моддий бойликларни харид қилса ёки кредит ва қарзларни узса, узоқ муддатли активларни реконструкция ёки модернизация қилса, фойдаланилган суммалар 8530-«Текинга олинган мулк» ҳисобварағига, «Солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағини ажратган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Агар имтиёзли давр белгиланмаган бўлса, бундай проводка ҳар йили берилади. Уни кўрсатиш чоғида энг кам муддат: имтиёзли даврдан ҳақиқатда фойдаланилган муддат ёки унинг тугаш муддати танланади.
Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида мақсадли имтиёзлар, имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш ва уларни ҳисобдан чиқариш бўйича проводкалар жадвалда акс эттирилган.
Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, корхона мақсадли имтиёзлардан фойдаланаётганда муайян мақсаддаги тадбирларни, масалан асбоб-ускуна, материалларни харид қилишни молиялаштириш режасига (смета, бюджет ва ҳ.к.) эга бўлиши керак. Йиллик молиявий ҳисобот билан бирга имтиёз туфайли бўшаган мақсадли маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоб-китоб тақдим этилади.
СКнинг 22-моддасига мувофиқ, сизнинг ҳолатингизда солиқ солиш мақсадида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мақсадли имтиёзларни қўллаш ҳисобига бўшайдиган маблағлар бюджетдан субсидиялар тарзида қаралади.
Бюджетдан берилган субсидиялар ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди (СКнинг 355-моддаси тўртинчи қисмининг 6-банди) деб белгиланган.
Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда солиқ имтиёзини қўллаш ҳисобига бўшайдиган маблағлар ЯСТ солиш объекти ҳисобланмайди. Тегишинча, 8840-ҳисобварақда ҳисобга олинган, шунингдек 8530-ҳисобвараққа ҳисобдан чиқарилган суммаларга ягона солиқ тўлови солинмайди.
1463-сон Низомнинг 10-бандига кўра, солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшайдиган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг банк ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) ҳам қайд этилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди.
Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари чоғида бўшайдиган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади.
Бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоблаб ёзилган, бўшаган маблағлар суммаси умумбелгиланган тартибда мазкур ҳисобварақлар дебети бўйича акс эттирилади.
Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёз-лари» балансдан ташқари ҳисобварақлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Прочитано: 2756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика