Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Истиқбол чизгилари

Энергия ишлаб чиқариш кўпаяди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 29 май куни «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Электр энергетикаси тармоғини модернизация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш» мавзуида матбуот конференцияси ўтказди.

«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раисининг ўринбосари Рўзиқул Раимов журналистларга энергетика тармоғини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида гапириб берди. У қайд этиб ўтганидек, мамлакатимиз Президентининг «2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги (15.12.2010 йилдаги ПҚ-1442-сон) ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги инвестициявий дастури тўғрисида»ги (21.11.2012 йилдаги ПҚ-1855-сон) қарорларида электр энергетикаси соҳасида 2015 йилга қадар қиймати 6,8 млрд АҚШ доллари миқдоридаги 48 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шулардан 3,14 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағни иссиқлик электр станцияларига оид 10 та лойиҳага, 0,44 млрд АҚШ долларини – гидроэлектрстанцияларга оид 10 та лойиҳага, 0,91 млрд АҚШ долларини – электр узатиш линияларини ривожлантиришга доир 7 та лойиҳага киритиш режалаштирилмоқда. Муқобил энергия манбаларига (қуёш, шамол, биогаз қурилмаларига) 2,31 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ инвестиция қилинади.
Хусусан 2015 йилга қадар Толимаржон ИЭСда ҳар бирининг қуввати 450 МВт га тенг 2 та буғ-газ қурилмаси барпо этилади. Мазкур станция Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини электр энергияси билан таъминлайди. Қиймати 1 280 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳа хорижий инвестициялар ва «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, бу ишда унга давлат мададкор бўлади. Бу йил ИЭСда Самарқанд-Бухоро энергия боғламасида қувват бериши 500 кВ бўлган юқори вольтли линия қурилиши тугалланади. Мазкур лойиҳа электр энергиясини узатишда йилига 81 019,644 минг кВт/соат энергия нобуд бўлиши олдини олади ва энергия таъминоти сифатини оширади.
Шунингдек Навоий ИЭСни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Унда қуввати 450 МВт бўлган, қиймати 515,69 млн АҚШ долларига тенг иккинчи буғ-газ қурилмаси 2015 йилга қадар барпо этилади. Қурилманинг ишга туширилиши билан таркибида «Навоий» ЭИИЗ ҳам бўлган жануби-ғарбий энергия боғламасига иссиқлик ва электр энергиясини сифатли тарзда етказиб бериш таъминланади. Мазкур лойиҳа электр энергияси ҳосил қилишни йилига 3 462,6 млн кВт/соатга кўпайтириб, атроф муҳитга бўладиган таъсирни камайтиради, шартли ёнилғи сарфиётини йилига 350 гВт/соатга тежаб қолади.
Сирдарё ва Ангрен ИЭСлари, Чорвоқ ГЭСи ва Тошкент ИЭМ ҳам модернизация қилинади.
Тошкент ИЭМда, жумладан, юқори самарали когенерацион газ турбинали технологияни жорий этиш мўлжалланмоқда. Бу нарса Марказнинг энергия ҳосил қилиш қувватини ошириб, унинг иши янада ишончли ва самарали бўлишини таъминлайди, Тошкент шаҳрининг марказий қисмидаги истеъмолчиларни электр билан таъминлашда ишончлиликни оширади. Лойиҳада қуввати 27 МВт га тенг генератори ва меҳнат унумдорлиги соатига 47 тоннага тенг буғ қозон-утилизатори бўлган газ турбина барпо этиш назарда тутилган. Бу эса йилига 35 млн куб метр табиий газни тежаш имконини беради. Натижада атмосферага карбонад ангидрид чиқариб ташлаш йилига 65 тоннага камаяди. Лойиҳа қийма-ти – 62,99 млн АҚШ доллари.
Чорвоқ ГЭСидаги гидрогенераторларни модернизация қилишга 49,9 млн АҚШ доллари сарфлаш мўлжалланмоқда. Модернизация натижасида ГЭС 45 МВт кўпроқ электр қуввати берадиган бўлади, ускунанинг ишлаш муддати эса 40 йилга ошади.
Электр таъминоти корхоналаридан ташқари паст вольтли, магистрал ва тақсимлагич электр тармоқларини модернизация қилиш, Электр энергияси ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини барпо этиш доирасида 5 млн та электрон ҳисоблагич асбоблари ишга туширилади. Бундай тизимлар жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатида ишлаб турибди. Уларни амалиётга жорий этиш маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини анчагина пасайтиради, тўлов интизомини эса оширади. Коммунал хизматлар учун ҳақ тўланмаган тақдирда, ресурслар олисдан туриб узиб қўйилиши мумкинлигини билган истеъмолчилар электр энергияси сарфиёти учун тўловни вақтида тўлашга ҳаракат қиладилар, энергияни тежамкорлик билан ишлатишга янада масъулият билан ёндашадилар.

Биринчи босқичда, яъни 2012–2014 йилларда бундай тизим Бухоро, Жиззах ва Самарқандда пайдо бўлади. Бу ишга 207,43 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқич Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларини қамраб олади. Бунга 323,77 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш мўлжалланмоқда. Юқорида номи зикр этилган Автоматлаштирилган тизим Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жорий этилади. Сўнгги босқичда бу тизим Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида жорий бўлади.

Муқобил энергия манбалари, хусусан қуёш, шамол ва биогаз қурилмаларига «Ўзбекэнерго» ДАК алоҳида эътибор бермоқда. Хусусан, биогаз фермер хўжаликларида электр энергиясининг энг мақбул манбаи бўлиб қолади дейилмоқда. Бундай энергия ҳосил қилишда қурилмаларнинг хавфсизлиги ускуналарни сертификатлаштириш, фаолиятни лицензиялаш орқали таъминланади.

Конференцияда журналистлар саволларга муфассал жавоб олдилар.
Ольга КИРЬЯКОВА,
мухбиримиз.

Прочитано: 2720 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика