Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Бизнинг маслаҳатлар

Кўчатлар қандай ҳисобга олинади?

Корхонамиз 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, балансимиздаги ерларга 2013 йилда янги дарахтлар экдик. Янги кўчатлар 2-3 йилдан кейин мева қила бошлайди.
Ушбу кўчатларни асосий воситалар сифатида қачон ҳисобга олишимиз керак бўлади, кўчатга кетган харажатлар қандай ҳисобга олинади ва ҳали мева қилмайдиган кўчатларга бухгалтерияда амортизация ҳисобланиши лозимми?
Турсуной Мардиева,
корхона бухгалтери.
Тошкент вилояти.

 

– Маълумки, асосий воситаларнинг ҳисоби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади. Унинг 3-бандига мувофиқ асосий воситалар деб корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар тушунилади.
Асосий воситалар корхонада фойдаланишга топшириш вақтида бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади. Бошланғич қиймат – бу тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар)ни, асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатларни, шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг қийматидир (5-сон БҲМСнинг 11-банди).
Кўчатларни асосий воситалар таркибига улар фойдаланиш ёшига етганда ўтказиш керак бўлади. Шу тариқа, асосий воситалар таркибига улар 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида жамғарилган харажатлар қиймати бўйича ўтказилади.
Фойдаланиш ёшига етмаган кўп йиллик ўсимликлар 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида капитал қўйилмалар сифатида ҳисобга олиниши керак. Улар бўйича амортизация ҳисобланмайди.
Кўп йиллик мевали дарахтларда кўчатларнинг фойдаланиш ёшига етиши мева қилиш бошланишига қараб, ҳимоя қилувчи ёки рекреация аҳамиятига эга бўлган бошқа кўп йиллик кўчатлар бўйича камида 3 ёшга тўлгандан сўнг белгиланади.
21-сон БҲМСга асосан, кўчатларни асосий воситалар таркибига ўтказиш ҳисобда қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
0180-«Кўп йиллик ўсимликлар» ҳисобварағи дебети
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағи кредити.

Прочитано: 3428 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика