Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Почта қутиси

Синглисини хурсанд қилади, қонунга ҳам риоя этади

Менинг акам Амирликларда ишлайди. Ёзда тўйим бўлиши керак, шунинг учун менга тилла тақинчоқлар олиб келишини илтимос қилдим. Бироқ унинг айтишича, Ўзбекистонга заргарлик буюмларини олиб кирганлик учун жазо бериларкан. Айтишича, унинг таниши онаси ва сингилларига тақинчоқлар олиб келаётганида уларни чегарада мусодара қилишибди ва у катта жарима тўлаб, зўрға қутулиб қолибди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши мумкинми?
Дилдора Р.

– Чамаси, акангизнинг таниши кўп миқдорда тилла тақинчоқлар олиб келишга уринган ва бунда уларнинг борлигини божхона декларациясида кўрсатмаган, бу билан Ўзбекистоннинг божхона қонунчилигини бузган.
Чунончи, Божхона кодексига кўра, товарларнинг мақсади уларнинг хусусияти ва миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ божхона ходими албатта бир турдаги (бир номдаги, шаклдаги ва ҳоказо) товарларнинг миқдори очиқдан-очиқ уларни олиб ўтаётган шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжидан ошганлигига, демак улар тижорат мақсадларида олиб кирилаётганига эътибор қаратади.
Заргарлик буюмларини мамлакатимиз қонун ҳужжатларида назарда тутилган бир қатор талабларни бажарган ҳолда олиб кириш мумкин. Жисмоний шахс­ларга (акангиз ҳам шунга киради) мамлакатимизга акциз солиғи тўламасдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 та заргарлик буюмини (ТИФ ТН бўйича товар коди – 71) олиб киришга рухсат берилади. Айтиш жоизки, исирға битта заргарлик буюми ҳисобланади. Уларнинг умумий оғирлиги 30 граммдан ошмаслиги керак (Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрлари2). Бундан ташқари, чегарадош бўлмаган давлатлардан ўз эҳтиёжлари учун божхона тўловларини тўламасдан жами қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларни (яъни ушбу суммага тилла тақинчоқларнинг нархи ҳам киритилиши керак) олиб кириш мумкин (Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари3).

Ўзбекистон божхона чегарасини муаммоларсиз кесиб ўтиш учун албатта 2 нусхада Т-6 шаклидаги божхона дек­ларациясини тўлдириш керак. Декларациянинг 5-бандида товарларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ва чет эл валютаси, валюта бойликларининг суммаси, ҳар қандай тур ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг миқдори, 6-бандда эса – олиб ўтилаётган барча товарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (Т-6 шак­лидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома4).

1ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
3МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
4ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2031 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика