Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Почта қутиси

Суғурта пули етказиб бериш шартларига боғлиқ

Божхона постига юкларни суғурталаш ҳужжатларини тақдим этиш керакми? Агар керак бўлса-ю, улар бизда бўлмаса, нима қилиш мумкин?
Бахтиёр М.

– Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш ва назорат қилиш қоидаларига (АВ томонидан 22.02.2000 йилда 899-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра божхона қиймати бўйича эълон қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун, декларациядан ташқари, декларант зарур ҳолларда қуйидагиларни тақдим этиши керак:
товарни олиб ўтаётган шахснинг таъсис ҳужжатлари;
шартнома (контракт) ва унга қўшимча битимлар (агар улар назарда тутилган бўлса);
ҳисобварақ-фактура (инвойс) ва банк тўлов ҳужжатлари (агар ҳисобварақ тўланган бўлса) ёки ҳисобварақ-проформа (шартли қийматга доир битимлар учун), шунингдек товар қийматини тасдиқлайдиган бошқа тўлов ва (ёки) бухгалтерия ҳужжатлари;
агар улар мавжуд бўлса, транспорт ва суғурта ҳужжатлари, етказиб бериш шартларига боғлиқ ҳолда;
агар улар ҳисобварақ-фактурага киритилмаган бўлса, ташиш учун ҳисобварақ ёки транспорт харажатларининг расмий равишда тасдиқланган калькуляцияси;
жўнатиш мамлакатининг божхона декларацияси (агар бор бўлса).
Шу тариқа, божхона қийматига товарни Ўзбекистон божхона ҳудудига етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар киритилади. Етказиб бериш шартларига боғлиқ ҳолда улар жумласига суғурталаш пули ҳам киради.
Чунончи, Инкотермс 2010 қоидаларига кўра CIP (Фрахт/ташиш ва суғурталаш ...гача тўланган) етказиб бериш шарти сотувчи товарни айтилган ташувчига етказиб беришини англатади. Бундан ташқари, у товарни тайинланган пунктгача ташиш билан боғлиқ харажатларни тўлаши шарт. Яъни харидор ўз зиммасига товарни шу тариқа етказиб бериш бўйича барча хатарлар ва ҳар қандай қўшимча харажатларни олади. Бироқ CIP шартларига кўра сотувчининг зиммасига харидор фойдасига ташиш вақтида товарнинг йўқолиши ва шикастланиши хатарларидан суғурталашни таъминлаш бўйича, шунингдек экспорт учун товарнинг божхонада тозаланиши бўйича мажбурият ҳам юкланади. Бинобарин, у суғурта шартномаси тузади ва суғурта бадаллари тўлайди.

Сиз юкларни суғурталаш ҳужжатларингиз йўқлиги ҳақида ёзаётганлигингиз боис, демак, етказиб бериш шартларида суғурталаш назарда тутилмаган.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика