Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Почта қутиси

Гигиеник эҳтиёжлар учун

Аёлларнинг гигиеник прокладкаларига гигиеник сертификат олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинишини ойдинлаштирмоқчи эдим. Уларни четдан олиб келиш ва реализация қилишга ким рухсат беради?
Т.Красовская.


– «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (25.04.1997 йилдаги 415-I-сон) 6-моддасига кўра мазкур маҳсулот Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак. Халқ истеъмоли товари бўлгани боис у «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунга (28.12.1993 йилдаги 1006-XII-сон), Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхатига (ВМнинг 30.12.2012 йилдаги 379-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ сертификатланиши керак.
Сизни қизиқтираётган масала Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификат бериш тартиби тўғрисида йўриқнома (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг АВ томонидан 28.11.2005 йилда 1525-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 1525-сон Йўриқнома) билан тартибга солинади.
Гигиеник сертификатни расмийлаштириш мақсадида маҳсулотни экспертиза қилиш ариза берувчининг маблағлари ҳисобига, Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 6.07.2004 йилдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланганидан ошмайдиган миқдорда амалга оширилади.
Маҳсулотларнинг гигиеник кўрсаткичларини аниқлаш учун синовлар фақат ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг (ДСЭНМ) Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитациядан ўтган лабораторияларида амалга оширилади. Товарнинг гигиеник сертификатланишини ўтказиш учун сиз ўз ҳудудий ДСЭНМингиз бош шифокори номига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва унга маҳсулотга норматив ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилишингиз лозим (давлатлараро стандарт – ДС, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти – O’zDSt, Техник шартлар – TSh). Сизнинг товарингиз импорт бўлганлиги боис яна Ўзбекистон божхона ҳудудига келганлик тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг (товар-транспорт юкхати, инвойс, ҳисобварақ-фактура) ва ишлаб чиқарувчининг келиб чиқиш мамлакати сертификати (товарнинг келиб чиқиши тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда) нусхалари ҳам тақдим этилади.
Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган бўлса, маҳсулот экспертизасини ўтказиш режаси тузилади, гигиеник экспертизани ўтказиш учун масъул санитария шифокори тайинланади ва ариза берувчи билан уни ўтказиш шартномаси имзоланади. Экспертиза натижалари асосида 1525-сон Йўриқномага 5-иловада келтирилган шакл­да гигиеник сертификат расмийлаштирилиб, товарнинг хавфсизликнинг санитария-гигиеник, бактериологик, токсикологик, радиологик меъёрлари талабларига мувофиқ келиши асосланади. Бунда маҳсулотнинг инсон саломатлиги ва атроф муҳит учун зарарсизлиги, хавфсизлиги кафолатланади.
Гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддати синовлар учун
меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга боғлиқ ҳолда белгиланади. Сертификатга ҳудудий ДСЭНМ бош шифокори имзо қўяди, ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади, унга синовлар баённомасининг нусхаси қўшиб қўйилади.

Прочитано: 2540 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика