Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

Агар ҳисса яроқсиз ҳолга келса

Бизнинг фирмамиз нисбатан яқинда ташкил этилган. Муассислар унинг устав фондини асосий воситалар билан шакллантирдилар. Унга ҳисса сифатида киритилган LG совутгичи (қайта баҳолашни ҳисобга олганда қолдиқ қиймати – 1 474 696,32 сўм) ва Stinol совутгичи (815 691,34 сўм) фойдаланилишига боғлиқ ҳолда яроқсиз аҳволга келди. Асосий воситаларни тугатишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), мазкур объектни тугатишга доир харажатлар ва яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар қиймати ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати билан жамланган эскириш ўртасидаги резерв капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳоланган суммаларнинг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида аниқланади.
Фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар киришини эътиборга олиш керак (Солиқ кодекси 147-моддасининг 24-банди).
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида асосий воситалар объектини тугатишдан кўрилган зарар ҳисобга олинмайди.
Асосий воситаларни тугатиш натижасида даромад
ҳам – яроқли эҳтиёт қисмлар ва бошқа материалларни кирим қилиш, илгари қўшимча баҳоланган объектлар бўйича қайта баҳолаш сальдосининг мавжудлиги ҳисобига юзага келиши мумкин.
2009 йил 1 январдан бошлаб, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (29.12.2008 йилдаги ЎРҚ-196-сон) 1-моддасининг 69-бандига кўра, асосий воситалар тугатилганда қўшимча баҳолаш сальдоси (аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошадиган қўшимча баҳолаш суммаси) ҳисобига олинган даромадлар ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Юқорида келтирилган проводкалардан кўринадики, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши, устав фондининг миқдорига, ҳатто агар у ана шу асосий воситалар билан шакллантирилган бўлганда ҳам, ҳеч ҳам таъсир кўрсатмайди.
Жавобларни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.


Уларни қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш ва бунинг учун қандай ҳужжатлар асос бўлиши мумкин? Ушбу операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш керак? Фирма тугатилганда ёки муассислар таркиби ўзгарганда асосий воситаларнинг камайиши устав фонди суммасида келгусида акс этадими?
Б.Бозоров, бухгалтер.

– Асосий воситалар балансдан улар тикланиши мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланадиган яроқсиз ҳолга келганда ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Яъни:
белгиланган хизмат муддати тугаганидан (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;
жисмоний эскириш, ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг рисоладаги шарт-шароитларини бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганда;
маънан эскирганда;
тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича чиқиб кетганда.
Асосий воситалар объектларидан бундан кейин фойдаланишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ва яроқсизлигини, уларни тиклаш мумкин эмаслигини ёки самарасизлигини белгилаш учун, шунингдек уларни ҳисобдан чиқаришга ҳужжатларни расмийлаштириш учун корхонада раҳбарнинг буйруғи билан доимий ишлайдиган комиссия тузилиши мумкин. Унинг таркибига тегишли мансабдор шахслар, шу жумладан бош бухгалтер (бухгалтер) ва зиммаларига моддий жавобгарлик юкланган шахслар киради.
Комиссия томонидан қабул қилинган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор натижалари асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-4-сон шакл) билан расмийлаштирилади. Тугатиш жараёни якунланганидан кейин корхона бухгалтерияси томонидан асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисида маълумотнома1 тузилади.
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг бундай чиқиб кетиши Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомнинг 21, 22-бандлари ва 21-сон БҲМСга2 мувофиқ акс эттирилиши керак.

 

Прочитано: 2350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика