Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 23 / Дарвоқе

Уйларнинг янги қиёфаси

Наманган вилоятида шаҳарлар қиёфасини замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ўзгартириш,
бунёдкорлик ишларига илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Наманган шаҳридаги кўп қаватли турар жой бинолари олд қисмини таъмирлашда замонавий маҳсулотлардан фойдаланилмоқда. Мазкур янги технологиянинг афзаллиги шундаки, у уйларда қиш мавсумида иссиқликни 90 фоизгача сақлаб қолиш, уйларни иситиш учун сарфланадиган электр ва бошқа муқобил энергия турларини 40 фоизгача тежаш имконини беради.
Хусусан, Давлатобод даҳасининг 6-кичик мавзесидаги 34-кўп қаватли турар жой биноси шундай технология асосида таъмирдан чиқарилгач, у кўркам, замонавий қиёфа касб этиб, истиқомат қилувчилар кўплаб қулайликларга эга бўлди.
– Бугунги кунда кўп қаватли турар жой биноларида иссиқликни сақлаш ва энергия ресурсларини тежаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди «Коммунал таъмирлаш-авария тиклаш» МЧЖ раиси Жаҳонгир Ҳошимов. – Бу муаммони ечишда биноларнинг фасадини замонавий ашёлар билан қоплаш яхши самара беради ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Фойдаланиш майдони ўртача 2,5 минг квадрат метр бўлган кўп қаватли турар жой биносини иситиш учун соатига 132 киловатт электр энергияси сарфланмоқда. Янгича усулда бу кўрсаткич 45 киловаттга камайган.
Бундай плиталар Наманган шаҳридаги «Турбопласт плюс» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот маҳаллийлаштирилгани учун унинг таннархи анча арзон.
Бугунги кунда вилоят марказида 600 га яқин кўп қаватли уй мавжуд. Айни пайтда мазкур уй-жойларни 217 хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Бу жараёнда фасадларни таъмирлашда қулай, арзон ва самарали бўлган қопламалардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда.


ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика