Norma.uz

Ҳам ишласам, ҳам нафақа олсам дейман...

Ҳозирги вақтда мен икки ёшга тўлмаган болани парвариш қилиш таътилидаман. Ташкилотимиз бюджетга қарамайди. Менга жамоа шартномасига асосан ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида икки ёшга тўлгунча болани парваришлаш нафақаси тўланади. Фарзандим ҳозир 1 ёшу 5 ойлик. Мени ишга чиқишимни сўрашяпти.

Мен бутун иш ҳақи сақланган ҳолда тўлиқсиз иш кунида ишлашга ҳақлиманми (МКнинг 2281-моддасига кўра ушбу имтиёз бизнинг ташкилотимиз кирмайдиган бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган)? Бу ҳолда тўлиқсиз иш куни қанча давом этиши керак?

Агар ишга чиқсам, бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эгаманми?

Ишга чиқиш тўғрисидаги аризани қандай қилиб тўғри ёзиш мумкин?

Е.Попроцкая, бош бухгалтер.

 

– Сиз тўлиқсиз иш кунида ишлаш ва нафақа олиш ҳуқуқига эгасиз.

Энди тартиб билан жавоб берамиз.

Тўлиқсиз иш вақтидан бошласак.

Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 229-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёлнинг ёки 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг илтимосига кўра, иш берувчи уларга тўлиқсиз иш куни (МКнинг 119-моддаси) белгилашга мажбурдир. У тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси тарзида белгиланиши мумкин. Бунда ҳафтадаги иш кунлари сонини камайтириш шарт эмас, иш куни давомийлигини қисқартириш етарли.

 

МИСОЛ. Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққунча 5 кунлик иш ҳафтасида кунига 8 соатдан ишларди. Туғишдан кейин бола 1,5 ёшга етгандан сўнг у ишга чиқди ва унга 4 соатлик иш куни белгилаб, ҳафтадаги иш кунлари сонини аввалгидек қолдиришни сўради. Бу ҳолда у тўлиқсиз иш вақти шартларида ишловчи ҳисобланади.

 

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон-бир тарзда чеклашга асос бўлмайди. Бироқ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МК 119-моддасининг учинчи қисми).

Мазкур меъёр қатъий ҳисобланади. У мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар, муассасалар, ташкилотларда қўлланади ва кенгайтириб талқин этилмайди.

Нафақа олишга келсак.

Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин. Бунда унинг боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади (МК 234-моддасининг тўртинчи қисми).

Тўлиқсиз иш вақти режимида ишлашга бўлган ўз ҳуқуқини амалга ошириш ва бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун аёл иш берувчига тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда вақтнинг қандай қисмида ишлашини ходиманинг ўзи белгилайди.

Бундай аризага асосан иш берувчи нафақа олиш ҳуқуқини сақлаган ҳолда ходимага тўлиқсиз иш вақтини белгилаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Буйруқнинг формулировкаси ходиманинг аризаси билан мос келиши кераклиги боис аризанинг қуйидаги шаклини тавсия қиламиз: «Қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ушбу давр учун нафақани тўлаш билан биргаликда бола 2 ёшга тўлгунча 2013 йил 1 апрелдан бошлаб менга кунига 4 соат давомийлигида, иш соат 9.00 дан бошланиб, соат 13.00 да  тугатиладиган тўлиқсиз иш куни белгилашингизни сўрайман».

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика