Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 12 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

АЁҚШ УЧУН ЯНГИ МЕЪЁРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» қарорини (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «АЁҚШларда сотиладиган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг чакана нархларига чегирмалар белгилаш тўғрисида» қарорини (30.12.2012 йилдаги 375-сон) бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2013 йилдаги 69-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Аввало Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш ва уларга тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисида» қарорига (1.07.2003 йилдаги 296-сон) тузатишлар киритилди. Чунончи, нефтни қайта ишлаш заводларининг нефть маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш бўйича салбий молиявий натижасини қоплаши тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бугунги кунда Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларидан темир йўл орқали айнан бир турдаги 1 тонна нефть маҳсулотларининг исталган нефть базасигача ёки нефть базаси филиалигача ташиш ҳақи миқдори бир хил бўлиши керак. Ўзгартиришларга кўра эндиликда салбий молиявий натижа умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади, илгари у Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ҳисобланган акциз солиғининг бир қисмини унинг тасарруфида қолдириш ҳисобига қопланарди, зарарнинг ўзи эса қайтадан солиқ солиш базасига киритилмас эди.

Ўзгартиришларга мувофиқ «Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базаларининг чекланган устама нархлари Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади. «Ўзнефтмаҳсулот» АК бунинг учун ҳисоб-китобларни нефть маҳсулотларини нефть базаларидан АЁҚШ жойлашган жойгача ташиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этади (илгари нефть базалари учун минтақавий молия органлари улар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларининг 1 тоннасига чекланган устамаларни сўмда декларация қилар эдилар).

Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган меъёрга кўра «Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга сотиш, ажратилган лимитларга мувофиқ, олдиндан ҳақини 100% тўлаган ҳолда – чакана нархлар бўйича амалга оширилади. Бунда бюджет ташкилотлари ажратилган лимитлардан ортиқча автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олишлари мумкин.

ИМТИЁЗЛИЛАР САФИДАН ЧИҚАРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2013 йилдаги 71-сон қарори билан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилишини тартибга солиш мақсадида ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Чунончи, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни барпо этиш тўғрисида»ги қароридан (25.03.1993 йилдаги 158-сон) кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи ҚКга импорт бўйича келтириладиган асбоб-ускуналар ва материалларни божхона божларидан озод қилувчи меъёр чиқариб ташланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан (14.08.1996 йилдаги 283-сон) «Ўзфармсаноат» концерни учун момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш тиббий буюмларга экспорт божининг 5 фоизлик ставкасини белгиловчи меъёр чиқариб ташланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (31.03.1998 йилдаги 137-сон) импорт божхона божлари солинмайдиган товарлар рўйхатига тузатиш киритилди. Ундан эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган ва улардан келтирилаётган товарлар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб берилаётган товарлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлар, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса,чиқариб ташланди.

 

СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У билан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби белгиланди.

Чунончи, сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишларга бўлинади.

Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланиш ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш ҳисобланади.

Низомга кўра сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади. Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади. Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин. Сув олиш лимитлари қуйидаги тартибдаги устуворлиги билан белгиланади: ичимлик, даволаниш ва коммунал-маиший хўжалик учун; саноат учун; қишлоқ хўжалиги учун; санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув чиқариш учун. Улар бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

Низомга кўра юридик ва жисмоний шахслар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузадилар. Қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда мажбурий талаб ҳисобланади:

сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно); сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномалар. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун сув ресурсларини олиш фақат хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Шунингдек ҳужжатда сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ҳуқуқини бекор қилишни ҳамда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

 

94 ТАСИГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Иқтисодиёт, Молия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилди) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган 94 номланишдаги технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланди.

Янги технологик ускуна деганда — «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида, унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуна тушунилади. Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳозни ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки бошқа ҳужжатлар тақдим этилади. Имтиёзлар янги технологик ускуналарнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларига, агарда улар контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда татбиқ қилинади.

Имтиёзлар, шунингдек ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан ортиқ бўлган тўқимачилик соҳаси корхоналарини ташкил этиш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари учун корхоналар томонидан тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига корхона устав фондига улуш сифатида келтириладиган технологик ускуналарга ҳам қўлланилади. (Ушбу ҳужжат кейинги сонда чоп этилади).

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2823 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика