Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Қонунбузарликлар фош этилди

Малҳамми ёки оғу?

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек республикамизда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини юртимиз ҳудудига импорт қилиш тақиқланган. Бинобарин, «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига (ВМнинг 5.12.2002 йилдаги 427-сон) биноан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган истеъмол товарлари рўйхатига дори-дармон воситалари ҳам киритилган.

Афсуски, мазкур тартибларга риоя қилмасдан, дардига дармон излаган юртдошларимизга мўмай даромад илинжида малҳам эмас, «оғу» тутаётган сохта фармацевтлар ҳам учраб турибди.

  «Москва-Самарқанд» йўналишида парвозини якунлаган Ш.Кахаровнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, стоматологик фаолиятда фойдаланиладиган 3 турдаги 840 қути тиббий воситалар борлиги аниқланди. Божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилинмаган ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 14 млн сўмни ташкил қилар экан.

            Москвадан учиб келган Т.Абдумажидовнинг «аптечка»сидан эса 14 турдаги 2 900 донадан ортиқ дори-дармонлар жой олганига нима дейсиз? Қиймати салкам 2,7 млн сўмлик мазкур воситаларга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаган ушбу қонунбузар наманганлик божхоначилар қаршисида ер чизиб қолди.

            Наманган вилояти божхоначилари Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган «Газ-3129» автомашинасини тўхтатиб текширишганда, унда ушбу туманлик О.Юлдашевга тегишли бўлган салкам 500 дона «Алоэ» дори воситалари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Муқаддам айланма йўллар орқали республикамизга олиб кирилган бу дори воситаларининг қиймати 1,5 млн сўмдан ортар экан.

            «Тошкент» халқаро аэропортида ҳам сохта фармацевтлардан бирининг фаолиятига чек қўйилди: Истанбулдан қайтган қўқонлик Д.Шадманов 43 минг дона «Atarax» таблеткалари ва 762 дона «Fraxiparine» номли дори воситаларини қўл юклари орасига яширган ҳолда олиб ўтишга уринган пайтда фош қилинди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2000 йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон қарорига мувофиқ бундай воситаларни, олиб кириш (олиб чиқиш)га сертификатлар ва транзит тарзида ўтказишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилади. Шунингдек, ушбу қарор билан республикамизда назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари ҳам тасдиқланган.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бош почтамт» божхона пости ходимлари томонидан мазкур рўйхатга киритилган бир қатор дори воситаларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди.

            Пойтахтимизда истиқомат қилувчи Р.Галина номига Исроилдан юборилган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида 6 турдаги салкам 90 дона таблеткалар, шу жумладан психотроп таблеткалар ҳам юборилгани аниқланди.

            Исроилдан йўлланган яна бир жўнатмадаги 30 дона «Диазепам» психотроп таблеткалари ҳам пойтахтлик К.Екатеринанинг қўлигача етиб бормади.

            «Келес» темир йўл божхона постида эса Россия Федерациясига отланган З.Анастасиянинг 21 дона «Фенозепам» психотроп таблеткаларини божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринган ҳолда ўзи билан олиб чиқиб кетиш режаси» барбод бўлди».

            «Москва-Тошкент» йўналишидаги поезд йўловчиси А.Ганиеванинг ноқонуний олиб киришга уринган салкам 22 млн сўмлик товар-моддий бойликлари орасида 7 турдаги 1,5 минг дона дори-дармон воситалари ҳам борлиги аниқланди.

            Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси М.Умартаевни 31 та «Фенозепам» таблеткаларини божхона баённомасида ва оғзаки сўров вақтида қайд этмасдан олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Республикамиз божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2012 йил давомида ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 200 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати салкам 1,8 млрд сўмлик дори-дармон воситалари ва фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати

 катта инспектори.

Прочитано: 2675 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика