Алиментлар уни олувчига почта алоқа узели орқали (почтанинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказган ҳолда) ўтказилади. Алиментчидан почта хизмати учун ҳақ суммаси ва ҚҚС ушланадими? Бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар берилиши керак?
Г.Алимова.
– Банкнинг алиментларни алоқа узелининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш хизматлари ва почта хизматларига ҳақ тўлаш (ҚҚС билан) харажатлари ҳам, алиментнинг ўзи каби, алиментлар тўлашга мажбур бўлган шахс иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ушланади (Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидаларининг1 14-банди).
МИСОЛ. Январь учун ходимга 500 минг сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ижро варақасига кўра у икки нафар боласи учун ўз иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлаши шарт.
Бухгалтерия алиментлар суммасини почта бўлими ҳисобрақамига уларни олувчининг аризасида кўрсатилган манзилга ўтказади. Шартли равишда маблағларни ўтказганлик учун банк хизматлари харажатлари 641 сўмни, почта бўлимининг хизматлари эса 2 834 сўмни (ҚҚС билан бирга) ташкил қилди.
Январь учун алиментлар суммаси ушбу ой учун ҳисобланган даромадлар суммасининг, улардан ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадали чегирилган ҳолда, 1/3 қисмига тенг:
1/3 х (500 000 – 48 164 – 30 000) = 140 612 сўм.
Ходим иш ҳақидан пул ўтказиш харажатлари ҳам, ҚҚС билан бирга, 3 475 сўмлик умумий суммада ушланади. Шу тариқа, алимент тўлаш муносабати билан ушланмаларнинг якуний суммаси 144 087 сўмни (140 612 + 3 475) ташкил қилади.
Алиментларни ушлаш ва ўтказиш, шунингдек қўшимча харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
N |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Сумма (сўм) |
Ҳисобварақлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|||
1 |
Ходимга иш ҳақи ҳисобланди |
500 000 |
2010, 9410 ва б. |
6710 |
2 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадали ушланди |
48 164 30 000 |
6710 |
6410, 6520 |
3 |
Алиментлар ва уларни почтага ўтказиш муносабати билан қўшимча харажатлар акс эттирилди |
144 087 |
4790, 6710 |
6990, 4790 |
4 |
Алиментлар почта ҳисоб-китоб рақамига ўтказилди |
140 612 |
6990 |
5110 |
5 |
Банк ва почта хизматларига ҳақ тўланди |
641 2 834 |
6990 |
5110 |
6 |
Ушланмалар чегирилган ҳолда иш ҳақи берилди (500 000 – 48 164 – 30 000 – 144 087) |
277 749 |
6710 |
5010 |
1Адлия вазирининг АВ томонидан 8.07.2009 йилда 1980-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.