Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Божхона

Мурувват ва саховат айёми

Давлат божхона қўмитасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита Марказий аппарати шахсий таркиби, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, божхона фахрийлари, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Анъанага мувофиқ, тантанали йиғилиш давлатимиз мадҳияси садоси остида бошланди. Тадбирни очар экан, Қўмита раҳбарияти уйғониш ва яшариш, мурувват ва саховат рамзи бўлган, хал-қимизнинг қадимий урф-одатлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз айёми билан йиғилганларни қизғин муборакбод этди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида халқимизнинг тарихий, маданий ҳамда маънавий меросини тиклаш, муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Наврўз байрами билан боғлиқ қадриятлар мажмуи 2009 йилда ЮНЕСКОнинг «Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхати»га киритилди. БМТ томонидан эса 2010 йилдан бошлаб бу айём «Халқаро Наврўз куни» деб тан олинган.

Байрам муносабати билан Қўмита буйруғига биноан тизимда намунали хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар, шунингдек божхона фахрийлари рағбатлантирилди.

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 2749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика