Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Фармон ва ижро

Электрон декларациялаш: қулай ва фойдали

Ҳужжатларни расмийлаштиришнинг электрон шакллари ҳаётимизга фаол жорий этиб борилмоқда. Давлат божхона қўмитаси томонидан Электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (ЭДААТ) яратилгани бу борадаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи «Тошкент юк саройи» божхона постида ташкил этилган амалий семинарда ушбу тизимнинг мазмун-моҳияти ва афзалликлари ҳақида сўз юритилди.

Унда пойтахтимизда фаолият юритувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан маълум қилишларича, божхона назорати ва расмийлаштирувини янада такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун имтиёзлар ва қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг www.customs.uz веб-сайтида барча турдаги божхона декларациялари ва унга тегишли бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари ҳамда уларни тўлдириш тартиблари жойлаштирилган.

Президентимизнинг 2012 йил 18 июлда қабул қилинган «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2013 йил 1 январдан бошлаб товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби амалиётга жорий этилди. ЭДААТ орқали амалга ошириладиган бу жараён икки босқичдан иборат. Дастлабки босқичда ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчиликка кўра белгиланган муддатда рухсат берувчи ҳужжатлар берилади ва улар дастурга киритилади. Кейинги босқичда эса юк декларацияси ва унга тегишли бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг электрон имзоси билан интернет орқали божхона органларига юборилади.

Товарларни божхона кўригидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган божхона ходими уч соат давомида уни ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар ёзилган электрон хабарни божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи мутахассисга юборади. Электрон декларацияда кўрсатилган маълумотлар божхона кўриги натижаларига мос келганида, расмийлаштириш жараёнлари ўрнатилган тартибда якунига етказилади.

Товарларни электрон шаклда расмийлаштириш жараёни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисига ўз идорасидан чиқмасдан туриб, божхона расмийлаштируви жараёнларини амалга ошириш имкониятини беради. Бу тадбиркорнинг вақтини ва маблағини тежайди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2650 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика