Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Декрет пулидан солиқ олинмайди

Бизнинг корхонада бир йилу 4 ойдан бери ишловчи ходимамиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқмоқчи. Шу муносабат билан бизда бир қанча саволлар туғилиб қолди, уларга жавоб берсангиз.

1. Ушбу қайд этилган таътилнинг белгиланган муддати қанча?

2. Мазкур нафақага ЯИТ солинадими ва ундан Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ундириладими?

3. Нафақага ходимларнинг иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи солинадими?

Наимахон Турдиева,

корхона бухгалтери. Навоий вилояти.

 

– 1. Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70 календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар, у аёлга тўлиқ берилади.

 

2. Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 1-бандига биноан пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа, жумладан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари таркибига киритилади.

Бироқ, шуни қайд этиш лозимки, СК 179-моддасининг 20-бандига асосан жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар (бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно), шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловларига солиқ солинмайди.

Демак, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича бериладиган нафақага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

 

3. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган даромадларни аниқлашда СКнинг 306–307-моддаларига амал қилиш керак. Унда солиқ солиш объекти бўлиб фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларгина ҳисобланади, бундан СКнинг 308-моддасида кўрсатилганлари мустасно. Бундай даромадларга қуйидагилар киради:

иш ҳақи ва бажарилган иш учун бошқа тўловлар (СКнинг 172-моддаси);

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ (СКнинг 175-моддаси).

Шу тариқа, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича бериладиган нафақа меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмаслиги сабабли, мазкур нафақага ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳам солинмайди.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4565 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика