Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Тегишли хулоса мавжуд бўлса, солиқ тўламайсиз

Бизнинг корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) деворбоп материал – пишиқ ғишт ишлаб чиқаради. Маҳсулотимизни асосан қурилиш корхоналарига шартнома асосида сотамиз. Эшитишимизча, 2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қурувчи корхоналарга етказиб берилган пишиқ ғишт реализациясининг суммаси ягона солиқ тўловидан озод қилинган. Мазкур имтиёз қайси ҳужжат билан белгиланган?

Отабек Ҳайдаров.

 

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (19.06.2009 йилдаги ПҚ-1134-сон, кейинги ўринларда – ПҚ-1134-сон қарор) мувофиқ 2009 йилнинг 1 июлидан 2012 йилнинг 1 январига қадар махсус печлардан (айланма, туннелсимон ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган эдилар:

а) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

б) қўшилган қиймат солиғи;

в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

г) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

д) мол-мулк солиғи;

е) ер солиғи;

ж) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

з) ягона солиқ тўлови;

и) товарларни реализация қилиш ҳажмидан ҳисоблаб чиқариладиган давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий тўловлар.

Бундан ташқари, ПҚ-1134-сон қарорни бажариш учун Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 24.07.2009 йилда 1985-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 1985-сон Низом) тасдиқланган.

1985-сон Низомда кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури – замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:

газда ишлайдиган корхоналарга – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан 1985-сон Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда;

кўмирда ишлайдиган корхоналарга – Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасига асосан 1985-сон Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда тақдим этилиши кўзда тутилган.

Жумладан, корхонангиз давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани 1985-сон Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этади. Хабарномага корхонангиз махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиласиз.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, имтиёз фақат асосий фаолият тури – пишган ғишт ишлаб чиқаришга берилади.

1985-сон Низомнинг 6-бандига кўра, махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошириш билан бирга бошқа фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлашлари лозим.

Шуни қайд этиш лозимки, Президентнинг «2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш дастури тўғрисида»ги қарори (14.01.2012 йилдаги ПҚ-1687-сон) 9-бандига мувофиқ ПҚ-1134-сон қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКнинг «тайёр ҳолда топшириш» шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналари учун 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилган эди. Президентнинг 04.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига мувофиқ эса ушбу банд ўз кучини йўқотган.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика