Корхона томонидан 2012 йил ҳисобот даври учун Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда унинг 3-иловасидаги тегишли маълумотлар ўсиб борувчи якун билан акс эттирилиши лозимми?
Олимжон Тошев,
бухгалтер.
– Маълумки, ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларга 1 ва 2-иловалар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.
Бироқ унинг «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси» деб номланган 3-иловасига бундай тартиб татбиқ этилмайди, яъни у ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ўсиб бормайдиган якун билан тўлдирилади.
Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.