Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Инкассо топшириқномаси бажарилди. лекин жарима қўллашмоқчи?!

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидаги корхонамиз чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга оширади ҳамда бюджетга ягона солиқ тўловини тўлаб келади. Қуйидаги саволимизга жавоб берсангиз.

2012 йил сентябрь ойи учун 85  456,5 минг сўм ягона солиқ тўловини 23 октябрда тўлаган эдик. 30 октябрда бизнинг банкдаги ҳисобрақамимизга ДСИ томонидан 356,5 минг сўмга инкассо топшириқномаси қўйилди, унга кўра биз дарҳол 357,0 минг сўмни тўладик. 6 ноябрда бизга инкассони ўз вақтида тўламагансизлар деб, жарима солишларини айтишди. Шу тўғрими?

Шоира Бурхонова, МЧЖ бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 360-моддасига кўра, ягона солиқ тўлови (ЯСТ) солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

ЯСТ қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

Демак, ЯСТ ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай, яъни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўланади, сизнинг ҳолатингизда сентябрь ойи учун ЯСТ 25 октябрдан кечиктирмай тўланиши керак.

Шу тариқа, агар корхонангиз 23 октябрда бюджетга ЯСТни тўлиқ тўлаган бўлса, солиқ органларининг инкассо топшириқномасини қўйиши, тегишинча, бирор-бир жаримани қўллаши тўғри эмас. Зеро, Инкассо топшириқномаси бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилган тақдирда (яъни сизнинг ҳолатингизда) жарима санкцияларини қўллаш Ўзбекистоннинг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Агар ЯСТ тўлиқ тўланмаган бўлса, ДСИ инкассо топшириқномасини ҳосил бўлган солиқ қарзи суммасига қўйиши керак.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига биноан фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик – энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қайд этилган бу қоидалар фақат солиқ органларининг боқимонда корхоналардан тўловларни ундириш бўйича инкассо топшириқномалари бажарилмаган тақдирда маъмурий жарима назарда тутилган.

Сизнинг масалангизни ҳал этиш учун юқори турувчи солиқ органи ёки судга мурожаат этишингизни тавсия қиламиз.

 Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5863 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2013-09-19 14:22:39, Гость_:
Энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш кайси нормативда келтирилган.
2013-09-19 16:03:58, rimma.norma [админ]:
Гость_
Энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш кайси нормативда келтирилган.

Ҳурматли сайтимиз меҳмони,
Сизнинг саволингизни тўғри тушунган бўлсак, мақолада келтириб ўтилган қуйидаги мазмундаги норма қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда келтириб ўтилганини билмоқчисиз.
"Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади."
Агарда сизни тўғри тушунган бўлсак, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси учинчи қисмида келтириб ўтилган.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика