Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 12 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти*

2013 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти*

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

1 193 850 сўмгача (5 х 238 770)

Даромад суммасининг 8 фоизи

1 193 851 сўмдан 2 387 700 сўмгача
(10 х 238 770)

95 508 сўм + 1 193 850 сўмдан ортиқ сумманинг
16 фоизи

2 387 701 сўм ва ундан юқори

286 524 сўм + 2 387 700 сўмдан ортиқ сумманинг
22 фоизи

 

 

  • Январь–март ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 238 770 (79 590 х 3) сўмни ташкил этади. ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган.
  • 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).

 

  • Бутун йил мобайнидаги ҳисоб-китоб чоғида 1.01.2013 йилга белгиланган ЭКИҲ – 79  590 сўм қўлланилади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун таҳририда).
  • 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
  • ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўмга тенг, ялпи даромади эса –

990 000 сўмни (330 000 + 330  000 + 330 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 1  193 850 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–март ойлари учун солиқ суммаси:

990 000 х 8% = 79 200 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида 52 800 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

79 200 – 52 800 = 26 400 сўм.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

990 000 х 1% = 9 900 сўмга тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга 6 600 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 300 (9 900 –

6 600) сўмни ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг март ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан ке-йин ходимга:

330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўмга тенг, жами даромади эса –

1 455 000 (485 000 + 485  000 + 485 000) сўмни ташкил қилади. Январь–март ойларидаги даромадлардан ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (1 455 000 – 1 193 850) х 16% = 95 508 +

261 150 х 16% = 95 508 + 41 784 = 137 784 сўм.

Январь–февраль ойларида 91 528 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

137 292 – 91 528 = 45 764 сўм.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 455 000 х 1% = 14 550 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 9 700 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 850 (14 550 –

9 700) сўмни ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

45 764 – 4 850 = 40 914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

485 000 х 6% = 29 100 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

485 000 – 45 764 – 29 100 = 410 136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўмни ташкил қилади, жами даромади эса 2 640 000 (880 000 + 880  000 + 880 000) сўмга тенг. Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

286 524 + (2 640 000 – 2  387 700) х 22% = 286 524 +

252 300 х 22% = 286 524 + 55 506 = 342 030 сўм.

Январь–февраль ойларида 228 020 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун 114 010 (342 030 – 228 020) сўм тўланиши лозим.

Январь–март ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 640 000 х 1% = 26 400 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 17 600 сўм бадал ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 8 800

(26 400 – 17 600) сўмни ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

114 010 – 8 800 = 105 210 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880 000 – 114 010 – 52 800 = 713 190 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Январь–март ойларида ходимнинг иш ҳақи 880 000 сўмни, жами даромади эса – 2 640 000 (880 000 +

880  000 + 880 000) сўмни ташкил этди.

Январь–март ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

(79 590 + 79  590 + 79 590) х 4 = 955 080 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

2 640 000 – 955 080 = 1  684 920 сўмга тенг.

Январь–март ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (1  684 920 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

 491 070 х 16% = 95 508 + 78  571,2 = 174  079,2 сўм.

Январь–февраль ойларида 116  052,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун 58 026,4 (174  079,2 –

116  052,8) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

1  684 920 х 1% = 16  849,2 сўмни ташкил қилади.

Январь–февраль ойида ШЖБПҲга 11  232,8 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 616,4

(16  849,2 – 11  232,8) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

58 026,4 – 5 616,4 = 52 410 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880 000 – 58 026,4 – 52 800 = 769 173,6 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди

(79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи

600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга

1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Йил бошидан жами даромад 2 900 000 (600 000 + 1 100 000 + 600  000 +

600 000) сўмни ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромад:

2 900 000 – (79 590 х 12) = 2 900 000 – 955 080 =

1 944 920 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (1 944 920 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

751 070 х 16% = 95 508 + 120  171,2 = 215 679,2 сўм.

Январь–февраль ойларида 151 515,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун эса 64 164 (215  679,2 –

151 515,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 944 920 х 1% = 19 449,2 сўмни ташкил қилади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 13 449,2 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 000 (19 449,2 – 13 449,2) сўмни ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 2 300 000 (600 000 + 500 000 + 600  000 + 600 000) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

2 300 000 – (79 590 х 6) = 2 300 000 – 477 540 =

1 822 460 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (1 822 460 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

628 610 х 16% = 95 508 + 100 577,6 = 196 085,6 сўм.

Январь–февраль ойларида 131 921,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун эса 64 164 (196 085,6 – 131 921,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 822 460 х 1% = 18 224,6 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 12 224,6 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 000 (18 224,6 – 12 224,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

ҚУЙИДАГИЛАРГА МУВОФИҚ

l СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

l СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

l СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг ойлик иш ҳақи январь–март ойларида 700 000 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Йил бошидан жами даромад

3 700 000 сўмга (700 000 + 1 000 000 + 600 000 +

700  000 + 700 000) тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 700 000 – (79 590 х 12) – (79 590 х 6) – (238 770 х 4) = 1  312 300 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (1  312 300 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

118 450 х 16% = 95 508 + 18 952 = 114 460 сўм.

Январь–февраль ойларида 85  233,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун эса 29 226,4 (114 460 – 85  233,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1  312 300 х 1% = 13 123 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 9  306,6 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 816,4 (13 123 – 9  306,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

29 226,4 – 3 816,4 = 25 410 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

700 000 – 25 410 – 42 000 = 632 590 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ.

Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўмга тенг. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2012–2013 ўқув йили учун

1 500 000 сўм миқдорида ўғлининг институтда ўқиши учун ҳақ тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ушланмаларнинг умумий суммаси ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги сабабли ўқиш учун тўланган ҳақни сўндириш мақсадида ходим даромадларидан ҳар ойда 250 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 350 000 сўмни (2 100 000 – 750 000) ташкил қилади.

ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича ҳисобланган солиқ суммасини қўшамиз:

95 508 + (1 350 000 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

156 150 х 16% = 95 508 + 24 984 = 120 492 сўм.

Январь–февраль ойларида 80 328 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун 40 164 (120 492 – 80 328) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 350 000 х 1% = 13 500 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 9 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 500 (13 500 – 9 000) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

40 164 – 4 500 = 35 664 сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ходимга таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

700 000 – 40 164 – 42 000 – 250 000 = 367 836 сўм иш ҳақи тўланади.

 

II. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ.

Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби.

СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, хизмат сафарларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида юридик шахс томонидан амалга ошириладиган компенсация тўловлари тарзидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан молияланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» қарори (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-иловасининг 4-бандида ойлик компенсациянинг чегараланган миқдори белгиланган. 70 от кучигача қувватга эга бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 2 бараварига (159 180 сўм), 70 дан 100 от кучигача қувватга эга бўлганда – ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (278 565 сўм), 100 от кучидан ортиқ бўлганда – ЭКИҲнинг 4,5 бараварига (358 155 сўм) тенг. 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан СКнинг 308-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун ходимнинг шахсий автомобили ёки бошқа мол-мулкидан хизмат мақсадларида фойдаланилганлик учун нормадан ортиқча компенсация тўловлари солиқ солинадиган базага киритилади.

Ходимнинг январь–март ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилди. Унга 75 от кучига тенг қувватга эга бўлган шахсий «Нексия» автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланилганлиги учун 350 000 сўмлик компенсация тўланди. Нормадан ортиқча компенсация суммаси 71 435 (350 000 – 278 565) сўмга тенг. Ходимнинг январь–март ойлари учун солиқ солинадиган жами даромади:

600 000 + 71 435 + 600 000 + 71  435 + 600  000 + 71 435 = 2 014 305 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

95 508 + (2  014 305 – 1  193 850) х 16% = 95 508 +

820 455 х 16% = 95 508 + 131  272,8 = 226  780,8 сўм.

Январь–февраль ойларида 151  187,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун 75 593,6 (226  780,8 –

151  187,2) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2  014 305 х 1% = 20  143,05 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 13  428,7 сўм ўтказилган, март ойи учун эса ажратмалар 6 714,35

(20  143,05 – 13  428,7) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

75 593,6 – 6 714,35 = 68 879,25 сўм ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

(600 000 + 71 435) х 6% = 671 435 х 6% = 40 286,1 сўмни ташкил қилади, бунда 71  435 сўм – нормадан ортиқча компенсация суммаси.

Ходимга:

III.       950 000 – 75 593,6 – 40 286,1 = 834  120,3 сўм тўланади.

10-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь–март ойларида 350 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–март ойларидаги 1  050 000 (350  000 + 350  000 + 350 000) сўм жами даромад 1  193 850 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

1  050 000 х 8% = 84 000 сўм.

Январь–февраль ойларида 56 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун эса 28 000 (84 000 – 56 000) сўм тўланиши лозим.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар: 1  050 000 х 1% = 10 500 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 7 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 500 (10 500 –

7 000) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

*Ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида, февраль ойи учун 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида чоп этилган.

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика