Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 10 / Оила муносабатлари

Гўшакни жойига қўйинг!

Мамлакатимизда транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш тақиқланганлигини эшитганман. Бироқ кўпинча автобус ва енгил автомобилларнинг ҳайдовчилари телефонда гаплашаётганлигини кўраман. Бу ҳолдан мен ғазабланиб, уларга доимо танбеҳ берсам, кўпларига ёқмайди.

Транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланганлик учун қандай жарима ёки бошқача жазо назарда тутилганлиги ва ким жазо белгилашга ҳақли эканлигини билмоқчи эдим.

Автомобилни бошқариш вақтида Bluetooth қурилмасидан фойдаланиш мумкинми?

Зулфия.

 

– Йўл ҳаракати қоидаларининг1 3.6-бандига кўра ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш; транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига теле-, видеомониторлар ўрнатиш тақиқланади. Яъни транспорт воситасини бошқариш вақтида телефонда сўзлашиш, SMS юбориш ва ўқиш, телефонда ўйинлар ўйнаш, Интернетга кириш ва бошқа исталган операцияларни амалга ошириш мумкин эмас.

Бундай ҳаракатлар учун жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1281-моддасида назарда тутилган, унга кўра транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши – энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1281-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органларига тегишлидир. Мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни жиноий ишлар бўйича ҳудудий суднинг судьялари кўриб чиқадилар. Агар киши ҳуқуқбузарлик далилини низолашса, маъмурий ишни судья кўриб чиқади.

Халқаро ҳуқуқ транспорт воситаларини инсон ҳаёти учун оширилган хавф манбалари сифатида белгилайди, шу боис уларни бошқариш доимий эътиборни талаб қилади.

Чунончи, Ҳиндистонда 2001 йил июлдан бошлаб ҳаракатланиш вақтида ҳатто гарнитурали мобил телефондан фойдаланиш тақиқланган, Нидерландияда бундай ҳаракат учун

2 минг евро миқдорида жарима солинади ёки 2 ҳафтага қамоқ муддати белгиланади; Баҳрайнда эса ҳуқуқбузарни қамоқ кутади.

Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан телефондан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун 300 дан 1 000 рублгача жарима назарда тутилган, ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган тақдирда сумма

2 000 – 3 000 рублгача кўпаяди ёки ҳайдовчи 1 ойдан 3 ойга қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Транспорт воситасини бир қўлда бошқариш ҳайдовчининг реакциясини тахминан 2 баравар пасайтиради ва нохуш оқибатларга олиб келади. Чунки йўл вазиятига эътибор пасаяди.

Бир қатор олимлар қонун чиқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг топшириғига кўра эксперимент ўтказиб, соатига 110 км тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг тормоз йўли 31 метрни ташкил этишини аниқладилар. Агар ҳайдовчи қўлида мобил телефонни ушлаган бўлса, ушбу масофа 55 метргача кўпаяди. Ушбу ортиқча 20-30 метр нафақат ҳайдовчининг, балки бошқа кишиларнинг ҳам ҳаётини йўқ қилиши мумкин.

Албатта, исботлаш далили хусусида ҳам ўйлаш лозим. Эҳтимол, мазкур ҳуқуқбузарликни тасдиқлаш учун видеоматериаллар илова қилиниши керакдир (ҳозир автомобилларга видеорегистраторлар, чорраҳалар ва йўлларга кузатиш-қайд этиш камералари ўрнатилганлиги маъқул бўлди). Хорижий амалиётнинг кўрсатишича, ЙТҲ шоҳидларининг мобил суратга олиш материалларидан ҳам, албатта, зарур видеоэкспертиза ўтказилганидан кейин, фойдаланса бўлади. Мобил алоқа операторларида эса нафақат телефон рақами, балки қўнғироқ вақти ҳам қайд этилади.

 

1ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика