Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 17 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Амалдорларнинг фуқаролар мурожаати билан ишлашини баҳолаш таснифлагичлари жорий этилмоқда

 

Кўпинча фуқароларнинг уй-жой-коммунал соҳадаги қоидабузарликлар бўйича мурожаатлари эътибордан четда қолмоқда. Амалдорлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга (11.09.2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон) кўп ҳолларда риоя этмаяптилар. Улар ё фуқароларга умуман жавоб бермайдилар, ё расмиятчилик билан жавоб қайтарадилар, ё мурожаатларни кўриб чиқишни шикоят қилинаётганларга топширадилар. Маълум бўлишича, муаммоларни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилинмаяпти. Расман эса кўпинча қонунларга риоя қилиш кўринишини яратадилар. Аммо улар ўзларининг ҳаракатсизлиги учун жавоб беришлари керак. Яқинда давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаши энди янгича баҳоланишини эшитдим. Бу тизимда аниқ нима ўзгаради?

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2026 йилдаги 40-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари Президентнинг Виртуал қабулхонасида рўйхатга олинган ва ижро этиш учун давлат органига юборилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатларни кўриб чиқиш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиққан ҳолда тоифаларга ажратилади:

• рўйхатга олинганлар;

• қониқарли;

• рад этилган;

• ижро муддатлари бузилган;

• такрорий.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти 3 тоифага бўлинади:

• яшил тоифа – юқори самарадорлик;

• сариқ тоифа – ўртача самарадорлик;

• қизил тоифа – паст самарадорлик.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

• яшил тоифа – 100%;

• сариқ тоифа – 50%;

• қизил тоифа – 10%.

«Қизил» тоифага киритилган давлат органлари раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Меҳнат интизоми деганда барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади (МК 295-м.).

Интизомий жавобгарлик – ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир (МК 300-м.).

Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади (МК 301-м.).

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 97 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика