Norma.uz

Урушда ижтимоий ҳимоя

 

Иккинчи жаҳон урушининг оғир шароитлари ижтимоий ҳимоя чораларини амалга оширишга ўзининг, баъзан жиддий тузатишларини киритди, лекин барча ресурсларнинг чекланганига қарамай, советлар давлати аҳолининг энг ҳимоясиз қатламлари ҳақида қайғурар эди.

 

Шундай қилиб, бошланғич (офицерлик) таркибининг ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиси оиласига унинг охирги лавозими бўйича пул таъминотининг маоши асосида пенсия белгиланган. Бу тартиб СССР мудофаа халқ комиссариатининг 1942 йил
14 июлдаги 214-сон буйруғи билан белгиланди. Буйруқда ҳарбий қисм ва бирлашмалар командир ва комиссарларига ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши (вафоти) ёки бедарак йўқолиши факти аниқлангандан кейин 2 кунлик муддат ичида оиласига тегишли хабарнома юборишни таъминлаш талаблари мавжуд эди. Шу билан бирга хабарнома нусхасини ҳалок бўлган (вафот этган) ёки бедарак йўқолган шахснинг ҳисоб китобчаси ёки маош ва пул таъминоти билан қаноатлантириш муддати тўғрисидаги маълумотнома илова қилинган ҳолда оиласига пенсия тайинлаш масаласини ҳал қилиш учун оиланинг яшаш жойи бўйича вилоят военкоматига юборилган.

Ҳалок бўлган (вафот этган) бошқарув таркибидаги шахсларнинг оилаларига пенсиялар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган (вафот этган) ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан тайинланган. Бедарак йўқолганларга пенсиялар бедарак йўқолган шахсни Қизил армия рўйхатидан чиқариш тўғрисида шахсий таркиб бўйича буйруқдан кўчирма олингандан кейин худди шу тартибда тайинланган.

Ҳарбий бошқарув органлари ушбу буйруқ талабларининг бажарилишини кузатганлар. CССР ХМҚ ҳузуридаги Молия бошқармаси томонидан текширувлар ўтказилган.

Оддий ва сержантлик таркибидаги ҳарбий хизматчилар оилаларига нисбатан ҳам ғамхўрлик кўрсатилган, уларга урушнинг биринчи кунларида – 1941 йил
26 июнда CССР Олий Совети Президиумининг фармони билан белгиланган нафақалар тўланган.

Нафақа олиш ҳуқуқига ҳарбий хизматчиларнинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз
аъзолари эга эди. Шундай қилиб, агар оилада меҳнатга лаёқатлилар йўқ бўлса, ойлик нафақа қуйидагича эди: битта меҳнатга лаёқатсиз бўлганида – 100 рубль, иккита бўлганида – 150 рубль, учта ва ундан кўп бўлганида – шаҳарда 200 рубль ва қишлоқ жойида бу сумманинг 50%и. Бир нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлган оилада учта ва ундан кўп меҳнатга лаёқатсизлар бўлса нафақа шаҳарда 150 рубль ва қишлоқ жойида бу сумманинг 50%ини ташкил этган.

Ҳарбий хизматчи ногиронлик бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда, унинг оиласига белгиланган нафақа ногиронлик пенсияси тайинлангунига қадар берилган. Ҳалок бўлган, вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари уларга пенсия та
йинлангунига қадар нафақа олишни давом эттирганлар.

1942 йил 19 июлда CССР Олий Совети Президиуми ўз фармони билан тўлаш тартибини аниқлаштирди ва оддий аскар ва кичик бошқарув таркибидаги ҳарбий хизматчилар оилаларига тўланадиган нафақалар миқдорини бироз оширишга қаратилган ўзгартириш киритган.

Уруш давомида ҳарбий хизматчилар оилалари ва уруш ногиронлари учун бир қатор имтиёзлар кенгайтирилган. Масалан, давлатдан нафақа олаётган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ҳарбий солиқдан озод этилганлар. CССРдаги бўйдоқлар, ёлғиз яшовчи фуқаролар ва кам болали оилаларга солинадиган солиқдан барча оддий аскар ва сержантлик таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, шунингдек ҳаракатдаги армияда бўлган офицерларнинг хотинлари ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг эрлари озод этилганлар. Қишлоқ жойларда яшаган ҳарбий хизматчилар оилаларидан урушда икки марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ўтган йилларнинг боқимондалари олиб ташланган.

Оддий аскар ва кичик бошқарув таркибидаги ҳарбий хизматчилар болалари, шунингдек офицерлик таркибидаги ногиронлар болалари ўрта мактабларнинг 8–10-синфларида, техникумлар ва ОТМларда таълим учун тўловдан озод этилганлар. Бу тўловдан яраланиш, контузия, жароҳат ёки касаллик сабабли армиядан қайтган барча шахслар ҳам озод этилган.

Уй-жойга оид имтиёзлар соҳасида ҳарбий хизматчилар, амалда уларнинг оилалари учун улар эгаллаб турган яшаш майдони ва унинг тўлови ҳамда коммунал хизматлар бўйича белгиланган имтиёзлар сақланди. Оила аъзолари мобилизация бўйича чақирилган ижарачиларни кўчириб чиқариш тўғрисидаги даъволарнинг кўриб чиқилиши тўхтатилган.

Ҳарбий хизматчилар ва Ватан урушининг ногиронлари оилалари учун моддий-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳам имтиёзлар – энг яхши боғ участкалари бериш, уруш ногиронларини ишчилар меъёрлари бўйича таъминлаш ва бошқалар берилган.

Табиийки, урушнинг оғир шароитлари ижтимоий ҳимоя чораларини амалга оширишга ўзининг, баъзан жиддий тузатишларини киритган, ҳар ҳолда булар совет аҳолисининг энг ҳимоясиз қатламлари учун катта аҳамият касб этган.

 

Манба: ritmeurasia.ru/news

Прочитано: 17 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика