Norma.uz

Рақамлар ва фактлар

 

ЕИИда меҳнат ёшидан катта, яъни 65 ёшдан катта 41,4 миллион киши (22,3%) яшайди. Шу муносабат билан пенсия тизими ва соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг муаммолари муҳим масалаларга айланмоқда.

***

Пенсионерларнинг харид қоби­лиятини сақлаш учун кўп­гина ҳукуматлар ҳар йили пенсияларни индексациялайди, уларни инфляция ёки яшаш минимуми ўсишига мувофиқ тузатади.

***

БМТнинг аҳолишунослик дастури маълумотларига кўра, 2020 йилдан 2025 йилгача дунёда 60 ёшдан катта одамлар сони икки баравардан кўпроқ ошган (2,1 млрд гача), 80 ёшдан катталар эса уч бараварга ошди (456 млн гача).

***

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, аёлларни пенсия ёшига етганлиги сабабли муддатли меҳнат шартномаси муддати тугагунига қадар ишдан бўшатиш тақиқланади.

***

Пенсия тизимларининг комплекс тадқиқотини ўз ичига олган 2024 йил халқаро рейтингига дунёнинг 48 мамлакати кирди. Қозоғистон 64,0 балл тўплади ва «C+» баҳони олиб, АҚШ, Испания, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирди. Қозоғистон «қимматли ўрталик»дан жой олди, Нидерландиянинг пенсия тизими 84,8 балл тўплаб, рўйхатда биринчи ўринни сақлаб қолди.

 

Маълумот учун!

 

Ижтимоий солиқ фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига ТЎЛАНАДИ.

Прочитано: 13 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика