Norma.uz

Ижтимоий картанинг афзалликлари

 

Ижтимоий карта Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов босқичида жорий этилган.

 

Ижтимоий карта орқали қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

• кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;

• кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;

• ёшга доир нафақа;

• ногиронлик нафақаси;

• ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик моддий ёрдам;

• 18 ёшгача бўлган ногирон болаларга ногиронлик нафақалари;

• ногирон болаларни парвариш қилаётган оналарга нафақа;

• протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини сотиб олиш учун ваучер;

• боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб бу ҳудудларда (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани) ижтимоий карта орқали яна 2 турдаги ижтимоий тўловлар – ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдам тўланади.

 

Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул тақдим этилади:

• кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);

• «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;

• кўп болали оилалар аъзолари;

• ногиронлиги бўлган шахслар;

• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар ва ёлғиз кексалар;

• ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ғамхўрлик қилаётган шахслар;

• етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар;

• васийлар (ҳомийлар), фарзандликка олувчи ота-оналар;

• муомалага лаёқатсиз шахслар;

• муомала лаёқати чекланган шахслар;

• муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;

• пенсионерлар;

• Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия олаётган талабалар;

• Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланадиган ўқувчилар (тингловчилар);

• шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар.

 

Ижтимоий картанинг функциялари босқичма-босқич кенгайтирилади

2025 йил 1 апрелдан у транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси вазифаларини ҳам бажаради. Яъни, жамоат транспортидан имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланишлари, имтиёзларга эга бўлмаган шахслар эса умумбелгиланган транспорт тарифлари бўйича транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тажриба-синов жорий этиш босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали қабул қилинади. Келгусида фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Ижтимоий карта» мобиль илова, шунингдек ижтимоий карта билан ишлаш учун белгиланган молиявий агентларнинг бўлинмалари (АҚ «Халқ банки», АҚ «Алоқабанк») орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Ижтимоий карта ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида берилади. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 15 кун ичида ижтимоий карталарни уларнинг яшаш жойига етказиб беради. 2025 йил 1 июлдан ижтимоий карта республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

 

Манба: https://ihma.uz/News/

 

Маълумот учун!

Иш даврида бошланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддати ушбу иш бўйича берилган МАЪЛУМОТНОМАЛАРГА АСОСАН белгиланади.

 

Прочитано: 17 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика