Norma.uz

Стажни сотиб оламан

 

Тез-тез берилаётган саволлар орасида стажни сотиб олиш масаласи анча кўп учрамоқда. Дарвоқе, баъзида айрим шахслар буни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлашади. Ушбу мавзу юзасидан «Норма» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш беради.

 

Стажни сотиб олиш мумкин эмас. Аммо қонунчиликда ижтимоий солиқ тўланган тақдирда стаж олиш имконини берувчи муайян меъёрлар назарда тутилган, ва расмий банд аҳолининг алоҳида тоифалари бу ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин.

Масалан, оиланинг ишламайдиган аъзоси учун ижтимоий солиқни эр (хотин) тўлаши мумкин. Бу даврлар стажга қўшилади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 46-б.). Жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари ПЖга ижтимоий бадалларни ўзлари тўлайдилар (СК 408-м.).

Солиқ қуйидагилар томонидан тўланади:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 43-б.) – ойига камида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

2) фаолиятни юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширадиган оила ­аъзолари:

• якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси – ойига камида бир базавий ҳисоблаш миқдори ҳажмида;

• оиланинг бошқа аъзолари (ўн саккиз ёшга тўлмаганлардан мустасно) – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ҳажмида.

Меҳнат стажини ҳисоблаш учун йилига камида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида солиқ ихтиёрий тартибда қуйидагилар томонидан тўланади:

• ўзини ўзи банд қилган шахслар. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари махсус Рўйхатда келтирилган (8.08.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон, илова), бу рўйхат доимий равишда кенгайтириб борилади;

• шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари бўлган фуқаролар ёки уларнинг шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки чорвачилик (йирик шохли қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланувчи оила аъзолари (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдони ёки улар етиштирадиган уй ҳайвонлари ва паррандалар сонидан қатъи назар);

• деҳқон хўжалиги аъзолари (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар;

• меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари;

• хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётганлар;

• солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромад олувчи жисмоний шахслар (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 42-б.).

Меҳнат стажини ҳисоблаш учун йилига камида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида солиқ мажбурий тартибда қуйидагилар томонидан тўланади:

• ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари;

• «Уста–шогирд» мактаблари ўқувчилари – улар йигирма беш ёшга тўлгунга қадар ишлаган давр учун;

• деҳқон хўжалиги бошлиғи;

• якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар.

Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари бўлган, ёшга доир пенсия ва нафақалар олувчилар ижтимоий солиқ тўлашдан озод қилинадилар, юқорида кўрсатилган бошқа шахслар учун эса, агар улар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлсалар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун солиқ миқдори унинг белгиланган минимал миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Календарь йил давомида имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келганда ёки тугаганда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки тугаган ойдан бошлаб қўлланилади.

 

Маълумот учун!

16 ЁШГА ТЎЛГАН шахсларни ҳисобга қўйиш жамғариб бориладиган пенсия тизимида уларга идентификацион ID-карталар берилиши билан БИР ВАҚТДА амалга оширилади.

Прочитано: 49 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика