Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 09 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди

 

Президент томонидан 20.02.2025 йилдаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1034-сон Қонун имзоланди.

 

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан айрим фаолият турларини лицензиялаш учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди.

Хусусан, навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг навбатдаги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. Навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

Шунингдек «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра:

• пиво ва пиво ичимликларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият юридик шахслар томонидан ваколатли давлат органига ушбу фаолиятни бошлаганлик тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади;

• алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича фаолият ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича фаолият юридик шахслар томонидан солиқ органларига ушбу фаолиятни бошлаганлик тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади;

• тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият ваколатли давлат органига ушбу фаолиятни бошлаганлик тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади;

• тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича фаолият солиқ органларига ушбу фаолиятни бошлаганлик тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.02.2025 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 209 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика