Norma.uz

Фуқаролик тусдаги шартномани қанча муддатга тузиш мумкин?

 

Корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Буюртма бўлганда ишчилар вақтинча ишга чақирилди ва улар билан 1 йил муддатга фуқаролик тусдаги шарт­номалар тузилди. Лекин корхона бир ой ишлади.

Фуқаролик тусдаги шартномаларни 1 йил муддатга тузиш мумкинми?

 

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномаларнинг энг узоқ муддати белгиланмаган. Шунга кўра, бундай турдаги шартномаларни 1 йилга тузиш мумкин.

Бироқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади (МК 11-м. 3-қ.). Яъни, ташкилот фуқаро билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузса-ю, амалда бу меҳнат муносабатлари бўлса (ташкилотнинг ички меҳнат тартибига бўйсуниш, мазкур ишни шахсан бажариш ва ҳоказо), бу ҳолат ноқонуний ҳисобланади ва томонлар меҳнат муносабатларига киришган бўлади.

Прочитано: 33 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика