Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 13 / Расмий ҳужжатлар

«Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Давлат бюджети маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари манзиллилигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини изчил қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ижтимоий тўловлар, шу жумладан, нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш;

дафн этиш учун нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2024 йил 4 март

110-сон.

ЎзР ВМнинг 2024 йил 4 мартдаги 110-сон қарорига

ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида:

а) 3-иловада:

27, 31 ва 122-бандлардаги тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими» сўзлари тегишли келишикдаги «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;

191-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

2-бандда:

«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги)»;

«ж» кичик банддаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги «Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда:

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади.

Бунда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки» филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 1 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилади»;

«г» кичик банддаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармасининг ҳудудий» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловага 1-иловада:

2-босқич «Тадбирлар» устунининг 4-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-босқич «Субъектлар» устунидаги «Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар (кейинги ўринларда – тиббиёт муассасалари) вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда – ФҲДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда – автоматлаштирилган ахборот тизими) орқали юборади.

б) ФҲДЁ бўлими:

тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимларига электрон шаклда юборади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.Ш., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси ёки меросхўрлиги) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига махсус электрон бланкка киритилади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаган шахслар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олиш учун мурожаат этганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаганлиги ва ариза берувчи дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб этилади;

почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади;

в) тиббиёт муассасаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда олинган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради;

г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси:

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда – тижорат банки) ҳисобварағи орқали молиялаштиради;

тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро ҳақида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди;

д) тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади»;

4-банднинг биринчи хатбошиси «Пенсия жамғармаси» сўзларидан кейин «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

7-бандда:

иккинчи хатбошидаги «ҳамда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига» сўзлари «, Пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади»;

8-банддаги «икки нусхада, шу жумладан» сўзлар чиқариб ташлансин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Пенсия жамғармаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади»;

қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:

«91. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади;

тижорат банкининг электрон маълумотига асосан ахборот тизимида дафн этиш учун тўланган нафақалар рўйхатини шакллантиради ва ҳисобини юритади;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Бунда молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин»;

10-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади»;

иккинчи хатбошидаги «ёки тиббиёт муассасаси томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотнома» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ва тижорат банки ходимлари томонидан дафн этиш учун нафақани ўзининг номига расмийлаштириб, мурожаат қилган фуқарога олиб бериши қатъий тақиқланади»;

12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2-илованинг III-бўлими чиқариб ташлансин.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.03.2024 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарор «Норма маслаҳатчи»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 164 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика