Ўзимнинг ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда киритсам бўладими?
– Эслатиб ўтамиз, жамғариб бориладиган пенсия тизимида қуйидагилар ихтиёрий асосда иштирок этадилар:
• якка тартибдаги тадбиркорлар;
• юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари;
• ЖШДСни тўлашдан тўлиқ озод этилган шахслар ва бошқалар (Низом 1-б., АВ рўйхат рақами 1515, 6.10.2005 й.). Ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек ишламайдиган турмуш ўртоғи учун солиқ тўлайдиган ишлайдиган фуқаролар (СК 408-м. 2-қ.). Ихтиёрий иштирокчилар ШЖБПҲга бадаллар миқдорини ва уларни тўлаш муддатларини мустақил равишда белгилайдилар. Мажбурий бадалларни тўлайдиган шахслар ихтиёрий тартибда қўшимча бадалларни ҳам тўлашлари мумкин. Қўшимча бадалнинг миқдори ва тўлаш муддатлари ҳам улар томонидан мустақил равишда аниқланади. Жамғариб бориладиган пенсия тизими Халқ банкида («Халқ банки» АТБ) шакллантирилади.
Маълумот учун!
Пенсионер стационар ДАВОЛАНИШДА БЎЛГАН даври учун ПЕНСИЯ тўлиқ тўланади.