Norma.uz

Бутун бир оила бўлиб ишлаганда...

 

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган шахслар пенсия тайинланиши ҳақида нималарни билишлари лозим. 

 

Оила аъзолари томонидан (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно) календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр иш стажи ҲИСОБИДА ИНОБАТГА ОЛИНАДИ.

 

ПЖга ИХТИЁРИЙ ТАРТИБДА тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланади.

 

Ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши ШАРТ.

 

Оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

 

Ижтимоий солиқ оилавий тадбиркорликни амалга оширувчи оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига ТЎЛАНАДИ. Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмати органида юритилади.

 

Маълумот учун!

Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган ЗАРАР УЧУН унинг олдида қонун ҳужжатларида белгиланганидек ЖАВОБГАР БЎЛАДИЛАР.

Прочитано: 185 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика