Франциянинг Natixis молиявий корпорациясининг рейтингига мувофиқ, Ирландиядаги пенсия давлатлар орасида еттинчи қаторда туради, у ерда кекса аҳолига шинам турмуш кечириш шарт-шароитлари яратилган.
Мамлакатда пенсионерларнинг турмуш даражаси
Бу муваффақиятни изоҳлаб, рейтинг муаллифлари шуни таъкидладиларки, Ирландияда сўнгги бир неча йил ичида ишсизликнинг сезиларли даражада камайиши даромадларни тақсимлашдаги тенгсизлик нисбатини минималлаштириш ва аҳолининг барча қатламлари орасида солиқ юкламасини оптималлаштиришга имкон берди.
Бундан ташқари, Natixis корпорацияси ирланд пенсионерларининг ҳаёт тарзини ўрганиб чиқишларга тааллуқли яна иккита позицияни эълон қилди:
• жаҳонда умумий ҳаёт тарзи бўйича 12-ўрин.
• жаҳонда тиббий хизмат кўрсатиш сифати бўйича 19-позиция.
Ирландияда пенсия турлари
Имтиёз берилган шахслар, фахрийлар, ногиронлар ва давлат томонидан молиялаштиришга муҳтож бўлган ёки бунга лойиқ бошқа шахслар учун мўлжалланган ижтимоий пенсияларни ҳисобга олмайдиган бўлсак, Ирландияда қуйидаги уч турдаги давлат пенсиялари мавжуд: ўтказиладиган, жамғариб бориладиган, жамғариб борилмайдиган пенсия.
Улар пенсия ёшига етган ёки унга яқинлашган фуқаролар учун мўлжалланган ҳамда меҳнат стажига ва бу давр учун қилинган ажратмаларга боғлиқ ҳолда тизим бўйича ҳисобланади.
Ирландияда пенсия ёши эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам 65 ёшни ташкил қилади.
Давлат жамғарма пенсияси
Мамлакатдаги 10 йилдан (520 ҳафта) кам бўлмаган стажга эга ва пенсия ёшига етган ҳар бир фуқаро давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эгадир. Агар бўлғуси пенсионер бундай муддатни тўплаб олмаса, қисман пенсия олувчига айланади.
66 ёшга тўлгандан кейин меҳнат стажини ошириш жуда мушкулдир. Иш берувчиларнинг кўпчилиги ёш ходимларнинг хизматларидан фойдаланишни афзал кўрадилар.
Ирландлар пенсия миқдорини ошириш мақсадида пенсияга чиқишни кейинга қолдиришга уриниб кўришга ҳаракат қилмайдилар. Ҳатто, агар шахс уни ишга қабул қиладиган компанияни топганда ва ишлашда давом этганда ҳам пенсия миқдори бундай кўпайиб қолмайди.
Бунда ягона истисно энг кам 10 йиллик стажни тўплаб олмаган фуқаролар ҳисобланади.
Давлат ўтказма пенсияси
Пенсия таъминотининг бундай турига 65 ёшга тўлган ва мунтазам равишда бутун меҳнат даври учун солиқ тўловларини киритган фуқаролар талабгор бўлишга ҳақлидир. Стандарт пенсияни олишдан олдинги бир йил учун улар ўтиш даври пенсиясини олишни бошлайдилар, дарвоқе бунда меҳнат фаолияти мажбурий тартибда тўхтатилиши назарда тутилмаган.
Давлат ножамғарма пенсияси
Пенсия таъминотининг бундай тури Ирландияда энг кам пенсия ҳисобланади ва ўз меҳнат фаолияти давомида энг кам стажни (10 йил) тўплаб олмаган фуқароларнинг айрим тоифалари учун мўлжалланган. Шу тариқа, ҳатто бутун умри давомида ишламаган ва ишсизлик нафақасини оладиган Ирландия фуқароси энг кам пенсияга умид қилишга ҳақлидир.
Пенсионерларга ижтимоий тўловлар
Ирландияда пенсияга чиққан фуқаролар нафақат стандарт пенсия таъминотини, балки стандарт суммага ўзига хос қўшимча тўловлар ҳисобланадиган қўшимча субсидияларни оладилар. Улар жуда кўп, улар қуйидаги турли омиллардан келиб чиқиб ҳисобланади: фуқаролик ва ижтимоий мақоми, ёши, меҳнат шароити, меҳнатга лаёқатли ёшда даромад даражаси ва бошқалар.
Умумий сонидан энг кенг тарқалган деб ҳисобланадиган иккитасини мисол қилиб келтириш мумкин:
• 80 ёшга тўлган барча фуқаролар қатъий белгиланган тўловни ҳафтасига 10 евро (бир ойда – 43 евро) оладилар.
• Пенсия ёшига етган фуқаро, агар у никоҳи бўлмаса ва бир ўзи яшайдиган бўлса, ҳафтасига тўққиз евро (бир ойда – 39 евро) олади.
Базавий давлат пенсиясидан ташқари кўпгина турли грантлар – доимий парваришга муҳтож бўлган ёки камбағалликда кун кечираётганлар учун мўлжалланган нафақалар етарлича мавжуд. Давлатнинг айнан шундай ижтимоий сиёсати туфайли Ирландия пенсионерларнинг ҳаёт тарзи даражаси бўйича етакчи мамлакатлар орасида қатъий турибди.
Аслида мамлакатдаги пенсия таъминоти миқдори Норвегия, Австралия ёки Янги Зеландиядаги сингари унчалик катта эмас. Бироқ республика яшаш минимуми миқдори камлиги билан фарқланганлиги сабабли француз корпорацияси томонидан эълон қилинган рейтингга кирган.
Манба: https://visasam.ru
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.