Norma.uz

Тадбиркор учун пенсия

 

Қандай иш даврлари тадбиркорнинг стажига қўшиб ҳисобланади?

Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ЯТТнинг даромади қандай аниқланади?

 

– Тадбиркор томонидан тўлов тўланган қуйидаги барча даврлар унинг иш стажига қўшилади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейин – ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан – ижтимоий солиқ тўланган тақдирда («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-м. 1-қ. «г» б.). Якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган даромади ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун қуйидагича аниқланади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасини ЯИТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер ҳўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига бўлиш орқали;

• 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ЯИТ суммасини амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер ҳўжаликлари учун) умумий ставкасига бўлиш орқали;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун СКнинг 405-моддасига асосан – ижтимоий солиқ суммасини тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан (Низом 86-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова).

 

МИСОЛ. 2023 йил декабрь ойи учун 340 000 сўм ижтимоий солиқ тўланган. Тегишинча, 2023 йил декабрь ойи учун даромад миқдори 2 833 333,33 сўмни (340 000 / 12 х 100) ташкил қилади, бу ерда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси. Ўзини ўзи банд қилган шахс тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириш орқали пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш ҳақи миқдорини кўпайтириши мумкин. Шундай қилиб, 2023 йил декабрь ойи учун 400 000 сўм ижтимоий солиқ тўланган тақдирда декабрь ойи учун даромад миқдори 3 333 333,33 сўмни (400 000 / 12 х 100) ташкил қилади.  

 

Прочитано: 96 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика