Norma.uz

Кимнинг ҳисобидан тўланади

 

ТИЭКнинг қарорига мувофиқ биз ҳар ойда ходимнинг картасига тўлов ўтказамиз. Энди Пенсия жамғармаси биздан бутун давр учун тўлов суммасини қоплашни талаб қиляпти.

Икки ҳисса тўлов бўлмаяптими?

 

– Мурожаатингизда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) қандай қарорига мувофиқ ташкилот тўловни амалга оширганлиги аниқ айтилмаган.

Агар ташкилот пенсия тўловини ўз маблағлари ҳисобидан Пенсия жамғармаси билан бир вақтда амалга оширган ва ушбу тўловлар Пенсия жамғармаси томонидан қоплаб берилишини талаб қилмаётган бўлса, бунда ҳеч қандай қайта тўловлар бўлмайди. Ташкилот қўшимча равишда ўз маблағлари ҳисобидан тўловни амалга оширишга ҳақлидир. Бироқ, агар ташкилот тўланган маблағлар унга қайтарилишини хоҳласа, бунда пенсия икки баравар тўланган ҳисобланади. Тегишинча, пенсионер ортиқча тўланган у ёки бу тўловни қайтариши керак бўлади.

Агар бу меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги билан боғлиқ бўлса, қонун ҳужжатларида қуйидаги икки турдаги тўлов назарда тутилган: пенсия ва зарарни қоплаш суммаси. Зарарни қоплаш суммаси Фуқаролик кодексига (57-боб II қисми) мувофиқ ҳар ойда иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланади.

Меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатида тайинланадиган пенсиялар кейинчалик иш берувчининг маблағлари ҳисобидан қопланиши шарти билан Пенсия жамғармаси томонидан тўланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 66-м. 2-қ.; 23.12.2014 йилдаги 357-сон ВМҚ II боби). 

Корхоналар ва ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатида тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.

Прочитано: 99 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика