Norma.uz

Тўлиқ ва бирйўла

 

Қандай ҳолатларда Ўзбекистон фуқаролари пенсияни бирйўла олишлари мумкин?

 

Пенсия тўловлари бирйўла тўланадиган ҳолатларни «Норма» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириб берди.

 

– Пенсионер тўловларни бирйўла олиши мумкин бўлган ҳолатларга, биринчидан, яшаш жойининг ўзгариши киради. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон миллий валютасида тўланади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 163-б.).

Пенсия яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилган ой охиригача тўланади.

Ариза ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан олинган доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида 6 ой учун пенсия олдиндан тўланади.

Хорижлик шахс учун яна виза (агар бу зарур бўлса) ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан олинган маълумотлар талаб этилади.

Шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳам виза (агар бу зарур бўлса) ва автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан олинган маълумотлар керак бўлади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 164-б.).

Ушбу тўловларни пенсионер пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали, шунингдек тижорат банкининг филиалида унинг номига очилган банк ҳисобрақамига нақд пулсиз ўтказиш йўли орқали олиши мумкин.

6 ой учун олдиндан тўланган пенсия суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тўланган даврда пенсиялар миқдорлари ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилинмайди (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 165-б.).

Шунингдек, агар пенсионер бир қатор сабабларга кўра пенсиясини ўз вақтида ололмаган бўлса, унга бирйўла пенсия тўланиши мумкин.

Илгари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган ҳисобланган пенсия суммалари уни олиш учун мурожаат қилингандан кейин 12 ой мобайнида тўланган бўлса, энди 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди (Президентнинг 28.02.2023 йилдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармони).

Агар ПЖ бўлимининг айби билан пенсионер ўз вақтида пенсиясини ололмаган бўлса, унга муддат чекланмаган ҳолда ўтган давр учун пенсия тўланади.

 

Қонунчиликдаги янгиликлар 

 

Маълумот учун!

Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида кўрсатиб ўтилган комиссиялар томонидан БЕЛГИЛАНГАН меҳнат фаолияти ДАВРЛАРИ иш стажига, шунингдек, ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган МАХСУС ИШ СТАЖИГА КИРИТИЛАДИ.

Прочитано: 160 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика