Norma.uz

Иссиқ сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини телеграм-ботга юбориш мумкин

 

Veolia Energy Tashkent иссиқ сув ҳисоблагичининг кўрсаткичларини юбориш учун @vet_pokazaniya_bot телеграм-ботини ишга туширди. Сервис ўзбек ва рус тилларида йўлга қўйилган. Энди истеъмолчилар у орқали саноқли дақиқаларда ҳисоблагич кўрсаткичларини юборишлари мумкин. 

 

Маълумотни юбориш учун шахсий ҳисобварағи ва телефон рақамининг ўзи етарли бўлади. Маълумотлар олинганидан сўнг телеграм-бот бунинг тасдиғини юборади. Агар квартирада иккита ва ундан ортиқ ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, кўрсаткичлар қўшилади ва умумий сумма ботга юборилади.

Агар истеъмолчи маълумотларни киритишда хатога йўл қўйган бўлса, у тўғри маълумотларни ботга қайтадан юбориши керак ва етказиб берувчининг базасида охирги олинган кўрсаткичлар акс этади. Veolia Energy Tashkent бот орқали олинган кўрсаткичларни мунтазам асосда истеъмолчиларнинг шахсий кабинетларига юклаб боради.

Ҳисоблагич кўрсаткичлари қандай муддат оралиғида юборилиши керак? Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова 86-м.) мувофиқ истеъмолчи етказиб берувчига ҳар ойда индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тақдим этиши шарт.

Бундан ташқари, пойтахтда яқинда иситиш таъминоти соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ягона колл-марказ ишга туширилди. Бунинг учун 1347 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, қуйидаги масалалар бўйича маслаҳатлар олиш мумкин:

• истеъмолчининг балансини билиш;

• иситиш тармоқларидаги носозликлар ҳақида хабар бериш;

• ўтказилаётган ишларда қоидабузарликларга йўл қўйилаётганлиги ҳақида хабар бериш;

• ҳисоблагичларнинг давлат текшируви муддатлари ҳақида маълумот олиш;

• иситиш энергияси ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини бериш;

• иссиқ сув ўчирилиши юзасидан маълумотлар олиш.

Бошқа коммунал хизматлар ҳам истеъмолчилар учун шундай сервисларни ташкил қилишмоқда. Бироқ контактлар эълон қилингандан кейин ижтимоий тармоқларда истеъмолчилардан колл-марказ телефони жавоб бермаяпти ёхуд жавобни узоқ вақт кутишга тўғри келаяпти, операторлар трубкани кўтаришганда эса саволларга жавоб бера олишмаяпти деган хабарлар пайдо бўлмоқда. Истеъмолчилар бундай интернет-ресурслар кўпинча хўжакўрсинга ташкил этилади – уларнинг ишлаши назорат қилинмайди, деб шикоят қилишмоқда. Шу орада бундай ресурслар орқали фуқароларнинг мурожаатларига тезкор эътибор қаратилиши – булар коммунал хизматларнинг истеъмолчиларга эътибор индикаторидир. Улар етказиб берувчиларга ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш учун ҳам ишлаши лозим.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 203 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика