Norma.uz

Тошкентда ичимлик суви ва оқава сувлар тарифларини ошириш режалаштирилмоқда

 

Истеъмолчилар томонидан ярим йилдан буён муҳокама қилинаётган пойтахтда совуқ сув ва канализация тарифларининг ошиши ҳақидаги овозалар асосли кўринади. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ўзининг телеграм-каналида Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашига ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари нархларини ошириш ҳақидаги таклифни киритганлигини маълум қилди. Етказиб берувчи буни сув таъминоти тизимида харажатларнинг кескин ошиб кетиши билан изоҳлади.

Тошкентда аҳоли учун сувнинг бир куб метрига 1 400 сўм, канализацияга – 1 000 сўм миқдорида нарх белгиланиши таклиф этилмоқда. Юридик шахслар учун – сувнинг бир куб метри учун 3 000 сўм, канализацияга – 2 200 сўм миқдорида тариф белгилаш таклифи берилган.

Агар Кенгаш таклифни қабул қилса, аҳоли учун тариф анчагина оширилиши мумкин. Бироқ, «Тошкент шаҳар сув таъминоти»да таъкидланишича, бу Тошкент вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларидаги совуқ сув ва оқава сувларни чиқариб юборишга белгиланган нархлардан анча паст.

Тарифларни тасдиқлашда фуқаролар уларни амалга киритиш санаси ҳақида хабардор қилинади. Хабарда айтилишича, республиканинг бир қатор вилоятларида сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун янги нархлар белгилаб бўлинган.

Ичимлик суви ва оқава сувга янги нархлар белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда жорий этилган тақдирда, сув таъминоти ташкилотлари жавобгарликка тортилиши мумкин, деб хабар қилади Қўмита.

 

Маълумот учун. Совуқ сув ва оқава сувларга тарифларнинг оширилиши давлат томонидан тартибга солинади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида хабар қилишларича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур хизматларга янги нархларнинг жорий этилишига муайян талаблар белгиланган. Хусусан, сув таъминоти ташкилотлари ичимлик суви ва оқава сувларга тарифларни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий органларга, шунингдек молия органларига мурожаат қилишлари лозим. Улар таклифни кўриб чиқиб, 10 кун ичида ўз хулосаларини берадилар.

Сўнгра сув таъминоти ташкилотлари тарифларни ўзгартириш тўғрисидаги таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашига киритадилар, таклифга рақобатга қарши курашиш ва молия органларининг хулосаларини илова қиладилар.

Халқ депутатлари кенгаши томонидан янги тарифлар тасдиқланганидан кейин улар оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан сўнг 15 кун ўтгач кучга киради.

Прочитано: 162 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика