Ўзбекистонда Франциянинг SUEZ компанияси билан биргаликда Тошкентда сув таъминоти тизимини қайтадан ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.
Пойтахт ҳокимиятининг маълум қилишича, ҳамкорликка 4 йил олдин, SUEZ ҳамкор сифатида танлаб олинган вақтда асос солинган. У машҳур халқаро компания ҳисобланиб, сув ресурсларини глобал бошқариш соҳасида 160 йиллик тажрибага эгадир.
7 йил муддатга мўлжалланган «Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини тубдан ўзгартириш режаси» лойиҳаси доирасида пойтахт аҳлини қуйидаги ўзгартиришлар кутмоқда:
• 650 000 та ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш;
• сувнинг сифатини яхшилаш учун лаборатория ускуналарини модернизация қилиш;
• сувнинг сифатини назорат қилувчи датчикларни ўрнатиш, бу реал вақт режимида назорат ўтказишга имкон беради;
• мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
• сув сизиб чиқадиган жойларни аниқлаш, сув босими юқори жойларда, канализация насос станцияларида ва тозалаш иншоотларида энергия истеъмолини оптималлаштириш.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.