Кийимларни қуйи ҳароратда ювишга ҳаракат қилинг. +90 оС ҳароратда кир ювилганда +60 оС ҳароратда ювилгандагига нисбатан электр энергияси истеъмоли 30–40%га юқори бўлади. Айрим ҳолатларда кир ювиш учун +30/+40 оС ҳарорат ҳам етарли бўлади.
***
Агар хонадаги деворлар ёрқин бўялган ёки ёрқин рангдаги гулқоғозлар ёпиштирилган бўлса, хона ёруғ кўринади. Бу тўқ рангдаги хоналардагига нисбатан сутка давомида электр энергияси камроқ ишлатилишини англатади. Буни кейинги таъмирлаш вақтида ҳисобга олишингиз мумкин. Шунингдек ёрқин рангдаги пардалардан фойдаланган яхшироқ бўлади.
***
Совутгични газ плитаси ёки иситиш радиатори ёнига қўйманг. Бу совуткич истеъмол қиладиган электр энергияси сарфини 20–30%га оширади.
***
Электр истеъмоли қуйи даражада ва энергия самарадорлиги юқори бўлган «А», «А +», «А ++» ёки «А +++» тоифадаги электр маиший техникаси ва электр асбоб-ускуналарини харид қилинг.
***
Телевизор, аудиотизим, магнитофон кутиш режимида ўртача бир соатда 10 ватт, бир ойда эса ўртача 7,3 кВт электр энергия истеъмол қилади. Уларни тармоқдан тўлиқ ўчириб қўйиш керак.
***
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.