Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 23 / Мутахассислар тушунтиради

Айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби ва муддатлари

 

Қайси муддатларда тўланади

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври календарь йили ҳисобланади, ҳисобот даври эса – ойдир (СК 469-м.).

Солиқ даври деганда тугагандан кейин солиқ базаси аниқланадиган ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоблаб чиқариладиган давр тушунилади (CК 73-м. 1-қ.).

Солиқ даври бир нечта ҳисобот даврига бўлиниши мумкин (СК 73-м. 2-қ.). Айланмадан олинадиган солиқнинг қуйидаги тўлаш муддатлари белгиланган (СК 470-м. 3-қ.):

● ҳар ойлик – ҳисобот давридан (ойидан) кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай. Яъни, январь учун айланмадан олинадиган солиқ 15 февралдан кечиктирмай тўланади, июль учун – 15 августдан кечиктирмай, ноябрь учун 15 декабрдан кечиктирмай;

● йил якуни бўйича – якунланган солиқ давридан кейин 15 февралидан кечиктирмай.

 

Агар корхона 1 декабрь ва ундан кечроқ рўйхатдан ўтказилган бўлса, у ҳолда биринчи солиқ даври бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган санадан то кейинги йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр тан олинади. Ушбу ҳолатда биринчи ҳисобот даври кейинги йилнинг I чораги бўлади. Бунда I чорак учун солиқ базаси рўйхатдан ўтказилган пайтдан ўсиб борувчи якун билан, яъни ташкилот тузилган йилнинг декабрь ойида олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиниши лозим (СК 73-м. 5-қ.).

 

МИСОЛ. 1 декабрдан кейин рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган корхона томонидан солиқ ва ҳисобот даврининг аниқланиши

Корхона 2022 йил 2 декабрда ташкил этилди.

У учун биринчи солиқ даври бўлиб 2022 йил 2 декабрдан 2023 йил 31 декабрга қадар бўлган давр ҳисобланади.

 

Бюджетга тўланадиган солиқ суммаси қандай аниқланади

Ҳар бир ҳисобот даври (ой) якуни бўйича солиқ базасини аниқланг, айланмадан олинадиган солиқни ҳисобланг ва уни бюджетга тўланг.

Солиқ базаси ва солиқнинг ўзи ўсиб борувчи якун билан ҳисобланганлиги сабабли навбатдаги тўловни ўтказишда умумий солиқ суммасидан аввалги ҳисобот даврларидаги тўланган суммани чегириб ташланг.

 

МИСОЛ. Ҳисобот даври учун тўланадиган айланмадан олинадиган солиқ суммасининг аниқланиши

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона 4% ставкадан келиб чиқиб, 9 ой якуни бўйича 22,4 млн сўм миқдорида тўланиши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблади.

Саккиз ой учун айланмадан олинадиган солиқ суммаси 18,6 млн сўмни ташкил қилган.

Сентябрь учун корхона бюджетга 3,8 млн сўм (22,4 – 18,6) миқдорида айланмадан олинадиган солиқни ўтказиб беради.

Ҳисобрақамингиздаги маблағларингиз бор-йўқлигидан қатъи назар банкка айланмадан олинадиган солиқни тўлашга тўлов топшириқномасини ўрнатилган муддатда юборинг. Агар ҳисобрақамда маблағ етарли бўлмаса, тўлов топшириқномаси банк томонидан 2-сонли картотекага жойлаштирилади ва маблағлар келиб тушганда тўланади.

 

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик учун корхона мансабдор шахсларида БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солинади (МЖТК 175-м. 5-қ.).

 

Умид ҲАМРОЕВ, МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари,

Дилором САИДОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 533 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика