Йиллик ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича ҳисобланган суммаларни фақатгина ҳисобот ойидаги таътил кунларига тўғри келувчи қисмидагина ҳисобот ойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритинг.
Агар таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтса, у ҳолда шу кунлар учун тўланган таътил пуллари суммасини ҳисобот ойида берилган бўнак сифатида 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағи дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитида акс эттиринг (Йўриқноманинг 287-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
||
Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари берилди |
4210 |
5010 5110 |
Тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордери, банк кўчирмаси, буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Кейинги ойга тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари берилди |
4290 |
||
Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6710 |
Буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун тўланадиган таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди |
6710 |
6410 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди |
6410 |
6530 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи таътил пуллари суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6520 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи тўланган таътил пуллари ҳисобга олинди |
6710 |
4210 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
МИСОЛ. Таътил икки ойга тўғри келганда таътил пулларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Маъмурият ходимига июль–август ойларида 28 иш кунига (6 кунлик иш хафтасидан келиб чиқиб 24 иш куни) тенг меҳнат таътили берилди.
Таътил пуллари суммаси – 3 800 000 сўм.
Таътил пулларидан ЖШДС 456 000 сўм (3 800 000 х 12%), шу жумладан ШЖБПҲга мажбурий бадал – 3 800 сўмни ташкил қилади.
Бериладиган таътил пуллари суммаси 3 344 000 сўмни (3 800 000 – 456 000) ташкил қилади.
Июль ойига таътилнинг 14 куни , май ойига – 10 куни тўғри келади.
Июль ойига тўғри келувчи таътил пуллари 2 216 667 сўмни (3 800 000 / 24 х 14), август ойига эса – 1 583 333 сўмга (3 800 000 / 24 х 10) тенг бўлади.
Июль ойида ҳисоблаб ёзилган таътил пулларига тўғри келувчи бериладиган сумма 1 950 667 сўмни (2 216 667 – 2 216 667 х 12%) ташкил қилади.
Август ойида ҳисоблаб ёзилган таътил пулларига тўғри келувчи бериладиган сумма 1 393 333 сўмни (1 583 333 – 1 583 333 х 12%) ташкил қилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Июль ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари бўнак сифатида берилди |
1 950 667 |
4210 |
5010 5110 |
Август ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари бўнак сифатида берилди |
1 393 333 |
4290 |
|
Июль ойида таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди |
2 216 667 |
9420 |
6710 |
Июль ойи учун таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди |
266 000 |
6710 |
6410 |
ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди |
2 216,67 |
6410 |
6530 |
Бўнак сифатида берилган таътил пуллари суммаси ҳисобга олинди |
1 950 667 |
6710 |
4210 |
Август ойида таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди |
1 583 333 |
9420 |
6710 |
Август ойи учун таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди |
190 000 |
6710 |
6410 |
ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди |
1 583,33 |
6410 |
6530 |
Бўнак сифатида берилган таътил пуллари суммаси ҳисобга олинди |
1 393 333 |
6710 |
4290 |
Фойдаланилмаган таътил учун компенсациянинг бухгалтерия ҳисоби
Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш ва бериш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
||
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаб ёзилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6710 |
Буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилди |
4210 |
5010 5110 |
Тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордери, буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Фойдаланилмаган таътил учун компенсациядан ЖШДС ушлаб қолинди |
6710 |
6410 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди |
6410 |
6530 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6520 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Асал ҲОШИМОВА, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи,
Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.